Садир Жапаров расман Қирғизистон президенти бўлди

© Пресс-служба президента КыргызстанаИнаугурация избранного президента Кыргызстана Садыра Жапарова
Инаугурация избранного президента Кыргызстана Садыра Жапарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Садир Жапаров расман Қирғизистон президенти лавозимини бажаришга киришди. У қасамёд қилиб, Қирғизистон халқи учун содиқ хизмат қилишга ваъда берди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров расман давлат раҳбари лавозимини бажаришга киришди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.
Инаугурация маросими Токтогул Сатилганов номидаги  Миллий филармониянинг Катта залида бўлиб ўтмоқда. Унда мингдан ортиқ меҳмонлар, жумладан, 2020 йил октябрида ихтиёрий равишда истеъфога чиққан мамлакатнинг собиқ президенти Сороонбай Жээнбеков қатнашмоқда.
Тантанали маросимда Жапаров қасамёд қилиб, Қирғизистон халқи учун содиқ хизмат қилишга ваъда берди.
Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади
Республика Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шайлдабекова Жапаровга давлат рамзларини топширди.
Қирғизистонда муддатидан аввал президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтди. Сайловчиларнинг 79 фоиздан зиёди Садир Жапаров номзодини қўллаб-қувватлади.
Янгиликлар лентаси
0