Самарқандда биринчи туристик бекат иш бошлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПервая туристическая станция в Самарканде
Первая туристическая станция в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туризм бекатида нафақат ахборот олиш балким Самарқанд ва бошқа шаҳарларга ташкиллаштирилган экскурсияларни харид қилиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги темирйўл вокзалида биринчи туризм бекати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 
© Sputnik / Дильшода РахматоваПервая туристическая станция в Самарканде
Первая туристическая станция в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Туристик бекатда ахборот маркази ташкил этилади ва у ерда барча экскурсиялар нархи, вақти, самолёт ва поездлар жадвали ҳақида маълумотлар бўлади.
Энг асосийси, ушбу нуқтадан нафақат Самарқанд вилоятининг барча диққатга сазовор жойларига, балким бошқа шаҳарларга ҳам сайёҳатга чиқиш учун барча шароитлар яратилади. Ташкиллаштирилган микроавтобуслар сайёҳларни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига олиб бориб қўйиши ёки олиб бориб қайтиб олиб келиши мумкин бўлади. 
Бекатларда туристик синфга мансуб автобуслар, микроавтобус ва енгил автомашиналар доимий жалб этилади ҳамда белгиланган график асосида ҳаракатланади.
Кейинги босқичда турим бекатлари Амир Темур мақбараси ва Улуғбек расадхонаси ҳудудида ҳам туризм бекатлари ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳани Республикамизнинг барча ҳудудларида оммалаштириб яхлит бир тизим шакллантириш мақсад қилинган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПервая туристическая станция в Самарканде
Первая туристическая станция в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
 
Янгиликлар лентаси
0