Соч тўкилишига қарши ноёб восита аниқланди

© Depositphotos.com / AndrewLozovyiМужчина осматривает волосы
Мужчина осматривает волосы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соч тўкилишини олдини оладиган ноёб восита аниқланди - таиландлик олимлар 50 киши иштирокида тажриба ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Таиландлик олимлар соч тўкилишига қарши янги воситани аниқлашди. Daily Mail хабарига асосан.
Девушка в маске в парикмахерской - Sputnik Ўзбекистон
“Маккор вирус”: COVID-19 соч тўкилишига олиб келиши мумкин
Тадқиқотчилар соч тўкилишининг энг кенг тарқалган шакли - андрогенетик алопециядан азият чекаётган 50 кишини жалб қилган ҳолда тажриба ўтказдилар. Мангров дарахтининг бир тури бўлган денгиз авиценниясида соч тўкилишини тўхтатувчи авицехинон-C кимёвий моддаси борлигини аниқладилар.
Эксперимент иштирокчилари мунтазам равишда авицения экстрактини бош терисига суртишди. Олимлар авицехинон-C нафақат соч тўкилишини олдини олади, балки янги соч ўсишига ҳам ёрдам беради, деган хулосага келишди.
"Биз бу ўсимликда жуда кўп фойдали хусусиятларни топдик. Биринчидан, у ферментларнинг соч тўкадиган гормонларни ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Иккинчидан, денгиз авиценнияси танада соч ўсишига ёрдам берадиган оқсилни ишлаб чиқаришга ёрдам беради", - дейди Чулалонгкорн университети профессори Ванчай Дикнамкул.
Олимнинг таъкидлашича, соч тўкилишини олдини оладиган препаратларнинг аксарияти кимёвий моддалар билан синтез қилинган синтетик моддалардан иборат. Бундай маҳсулотлар кўп салбий таъсирларга эга, денгиз авиценнияси экстракти эса - табиий моддалардан иборат.
Янгиликлар лентаси
0