Аналитика

Ўйиндан ташқари ҳолат: “Локомотив”дан кетган Жалолиддиновни қандай келажак кутмоқда

Москва “темирйўлчилари” трансферидан ярим йил ўтиб беш йиллик шартнома имзоланган ёш футболчидан воз кечишди. Нега бундай бўлди ва ўйинчининг келажакдаги истиқболлари қандай – батафсил мақолада билиб олинг.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik, Марина Матвеева-Мельник. Москванинг “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати 26 январь куни клуб ўзаро келишган ҳолда ўзбекистонлик ёш футболчи Жасурбек Жалолиддинов билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. 2019 йилда дунёнинг энг келажаги порлоқ футболчиларидан бири деб эътироф этилган ўйинчи билан шартнома ўтган йили беш йилга тузилганди.
Жасур Жалолиддинов - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Жасур Жалолиддинов Москванинг “Локомотив” клубидан кетди
Sputnik клубнинг ушбу қарори нимага боғлиқлиги ва футболчининг истиқболлари қандайлигини ўрганди.

“Жасурга ҳар куни таклиф билан қўнғироқ қилишади”

Москва “темирйўлчилари” шартнома имзолангандан кейин ёш футболчини “Тамбов” футбол клубига ижарага беришди. Аммо у ерда ҳам унга ўзини кўрсатиш учун яхши имкон беришмади. Натижада ўйинчи Москвага қайтди ва бир қанча вақт ўтиб у билан шартномани бекор қилишди.
“Футбольная карьера” консалтинг гуруҳи президентининг маслаҳатчиси Юрий Белоуснинг сўзларига кўра, футболчига аллақачон янги таклифлар келиб тушган.
Жасур Жалолиддинов - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Она орзуси: Жасур Жалолиддиновнинг муваффақият йўли
“У бошқа клубда ўйнайди, ҳозир таклифларни кўриб чиқмоқда. Европада ҳам, Яқин Шарқда ҳам форвардга қизиқиш билдиришмоқда”, - дея аниқлик киритди Юрий Белоус.
У Жалолиддиновнинг вакилларига ҳар куни қўнғироқ қилиб, турли таклифлар билдирилаётганини қўшимча қилди. Порлаётган юлдузни кўплаб мутахассислар кузатмоқда, шундай экан у аниқ ишсиз қолмайди.

Ортиқча баҳо берилган ва етарлича қадрланмаган

Қатар футбол ассоциацияси мусобақаларнинг техник эксперти, “Футболиум” Telegram-каналининг муаллифи Алишер Никимбаев Россияда футбол агентлари Жасурга ортиқча баҳо бериш юборишган деб ҳисоблайди, шунинг учун Москвада унинг иши ўнгмаган.
Полузащитник Жасур Жалолиддинов - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Россияда учинчи ўзбек легионери пайдо бўлди
“Менинг билишимча, Жалолиддиновнинг “Локо”га ўтиши тўғрисидаги келишув аввало клуб раҳбарияти билан эди, бош мураббий билан эмас. Мураббий, чамаси, Жасурнинг қобилиятларини билмаган, шу боис унга ўз жамоасида жой топмаган”, - дея тушунтирди Никимбаев.
У Жалолиддинов ҳақиқатдан ҳам иқтидорли футболчи экани ва унинг ўзига хорижий клубни топиши муаммо эмаслигини қўшимча қилди. Масала шундаки, агентлар унинг истиқболини қаерда кўришяпти, Жасурнинг ўзи эса қаерда ўйнашни хоҳлаяпти.
“Жасур ҳозир агентларга ишониш ёки ишонмаслик ёки ўзи ҳам бирор бир овозга эга бўлиши кераклигини ойдинлаштириб олиши зарур. Сегунда, Испания чемпионатининг иккинчи дивизионидан унга бўлган қизиқиш ҳақида гаплар қулоққа чалинганди. У ўзини у ерда синаб кўриши мумкин, бироқ асосийси иккинчи испан дивизиони ботқоқлигида қолиб кетмаслик. Бирор бир Шарқий Европа чемпионатида – Чехия, Болгарияда - ҳам ўйин кўрсатиш имкониятлари бор. Осиёга тўхталадиган бўлсак, у ерга қайтишга у ҳамиша улгуради”, - дейди эксперт.
Жасур Жалолиддинов - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Россиянинг “Локомотив” клуби Жасур Жалолиддиновнинг трансфери бўйича келишувга эришди
Унинг фикрига кўра, ҳозир ёш ўйинчи умидсизликка тушган: аввалига унга “Локомотив”дан “Тамбов”га ижара ҳақида маълум қилишди, кейин у “Тамбов”да ҳам кераксиз бўлди.
“Бу унга берилган жиддий зарба. 18 ёшли футболчи учун жуда осон бўлмаган вазият. Лекин умид қиламанки, у ўзига хулоса чиқарди ва барчасини тўғри қабул қилмоқда. Агар фикрларини бир жойга тўпласа, карьераси билан боғлиқ ҳамма нарса яхши бўлади”, - дея ишонади Никимбаев.

Асосийси бренд эмас, балки жамоа

Италиянинг “Ювентус”, “Режина” ва “Женоа” клубларининг собиқ ўйинчиси Илёс Зейтуллаев ҳам бир вақтлар карьерасини Жасур Жалолиддиновникига ўхшаш билан билан бошлаганди, тўғри, Европада, Россияда эмас. У “Ювентус”га жуда ёшлигида ўтди ва ўз соатини узоқ кутди. Аммо натижада ўзбекистонлик футболчи қуйи дивизиондаги клубларда мустаҳам ўрнашишга эришди. Ҳозир у Италияда мураббийлик билан шуғулланмоқда.  
Полузащитник Жасур Жалолиддинов из клуба Бунедкор - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистонлик энг келажаги порлоқ ТОП-60 футболчилар рўйхатига киритилди
“Мен ёш иқтидорли ўйинчиларга улар тўп сураётган клубнинг номига қарамасликни маслаҳат берган бўлардим. Уларга ўзини намоён қилишга имкон берадиган ва ишонадиган жамоа керак. Асосийси мавқе эмас, тўлақонли ўйнаш ва ривожланиш имкониятидир”, - дея таъкидлади Илёс Зейтуллаев.
У Жасурнинг кейинги карьераси фақат ўзига боғлиқлигини қўшимча қилди. Ўз вақтида Россия ёки Европада ўйнашни орзу қилган Зейтуллаев пировардида орзусини рўёбга чиқарган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала