Сиёсат

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қатор муҳим битимларни имзолади

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди. Унда қатор муҳим келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 январь куни Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олди.
В Сеуле состоялась встреча заместителя премьер-министра ¬– министра инвестиций и внешней торговли РУз Сардора Умурзакова с председателем Эксимбанка Кореи Банг Мун-кью. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Корея Эксимбанки Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларни молиялаштирмоқчи
Давлат раҳбарлари алоҳида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш тарафдори эканликларини таъкидладилар.
Олий, касб-ҳунар ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданий мерос объектларини рақамлаштириш ва реставрация қилиш соҳаларидаги ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли дастурлари кўриб чиқилди.
Жорий йилда жанубий кореялик ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жами 400 миллион долларгача инвестицияларни ўзлаштириш кутилмоқда.
Бундан ташқари, юқори технологик соҳаларда, шу жумладан энергетика, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё, фармацевтика, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт ва логистика, туризм ва кўплаб бошқа тармоқларда қиймати жами 3,4 миллиард доллардан зиёд бўлган 55 та янги лойиҳа тайёрланмоқда.
Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (EDCF) ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан самарали шериклик олиб борилаётгани юксак баҳоланди.
Переговоры Национальной палаты и Южнокорейского профессора Чой - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда Корея услубида Онкология маркази ташкил қилинади
Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш муҳим эканини таъкидладилар. Кейинги йилларда товар айирбошлашда рекорд кўрсаткичларга эришилди.
Экспорт-импорт амалиётлари ўртасидаги номутаносибликни текислаш ва уларнинг номенклатурасини диверсификация қилиш масалаларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш учун фитосанитария хизматларининг ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу мақсадда томонлар эркин савдо тўғрисидаги икки томонлама битимни имзолаш бўйича музокараларни бошлайдилар.
Саммит якунида “Тўртинчи саноат инқилоби”га кўмаклашиш мақсадида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум,  EDCF билан ҳамкорлик бўйича уч йилга мўлжалланган 1 миллиард долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим, замонавий кўп тармоқли клиника ва лойиҳавий институт – Кимёвий технологиялар марказини қуриш лойиҳалари бўйича заём битимлари имзоланди.
Бундан ташқари, етакчи компаниялар даражасида Ўзбекистон энергетика инфратузилмасининг муҳим объектларини модернизация қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Президент Мун Чже Ин Шавкат Мирзиёевга Кореяга ташриф билан келиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала