Жамият

Самарқандда февралда 15 минг киши коронавирусга қарши эмланади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишМассовая вакцинация от COVID-19 в России
Массовая вакцинация от COVID-19 в России - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки босқичда Хитой вакцинасидан фойдаланилади. Иккинчи босқичда Европада ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Самарқандда феврал ойининг биринчи ярмида 15 минг киши коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақида Sputnik мухбирига  Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиология бошқармаси раҳбари Адҳам Баҳронов айтиб берди.
Вакцинани биринчи навбатда тиббиёт соҳаси ходимлари, шифокорлар, катта ёшдаги сурункали касалга эга бўлган кишилар, ўқитувчилар ва боғчалар тарбиячилари вакцина олади, - деди Бахронов. 
Дастлабки босқичда Хитой вакцинасидан фойдаланилади. Иккинчи босқичда Европада ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланиш режалаштирилган.  
Санитария бош шифокори айтишига кўра, Россиянинг “Спутник V” вакцинаси борасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Айни дамда ушбу вакцина Россияда 3 босқич синовлардан ўтаётгани туфайли, ундан фойдаланиш учун таалуқли ташкилотлар рухсат бериши кутилмоқда.
Маълумот учун, айни дамда Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси вакцинаси Ўзбекистонда 9000 кишида синовдан ўтган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала