Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Спорт

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАзиз Абдухакимов
Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон
Федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Азиз Абдуҳакимов номзоди қўллаб-қувватланган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шахматы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди
Кеча ташкилотда навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилган. Унда шахмат федерациясига янги раис сайлаш масаласи кўтарилган ва Азиз Абдуҳакимов номзоди кўрсатилган. Овоз бериш йўли билан Абдуҳакимов шахмат федерациясининг янги раис этиб сайланган.
Ҳозирга қадар федерация раиси лавозимини президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Дмитрий Ли эгаллаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президетнинг тегишли қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган. Унга кўра Ўзбекистондаги барча мактабларда “Шахмат синфлари” очилиши, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилиши белгиланган. 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини  3 фоизга етказиш назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала