Дунёда

Макрон Британиянинг ташқи сиёсатини танқид қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишПрезидент Франции Эммануэль Макрон
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон
Франция президенти Қироллик бир вақтнинг ўзида ҳам ЕИ, ҳам АҚШнинг яқин иттифоқдоши бўлолмаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Буюк Британия ҳукумати Европа Иттифоқи таркибидан чиққандан сўнг мамлакатнинг ташқи сиёсати йўлини аниқ белгилаб олиши зарур, чунки Қироллик бир вақтнинг ўзида ҳам ЕИ, ҳам АҚШнинг яқин иттифоқдоши бўлолмайди. Франция президенти Эммануэль Макрон Британиянинг “The Guardian” газетасига берган интервьюсида шундай фикрни билдирди.
“Буюк Британия қайси йўлни танламоқчи? Ҳам АҚШнинг яқин иттифоқдоши, ҳам ЕИнинг яқин иттифоқдоши, ҳам янги Сингапур бўлиш мумкин эмас. Аниқлаштириб олмоқ зарур”, - деди Франция етакчиси.
Участники акции против Brexit у здания парламента Великобритании в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Буюк Британия ЕИга қарши: кураш давом этмоқда, натижаси номаълум
“Менда таассурот туғилдики, мамлакат етакчилари ўз фуқароларига ҳамма нарсани бирданига ваъда қилишган. Агар Буюк Британия тўлиқ трансатлантика сиёсатига ўтишга қарор қилса, унда бу ҳақда аниқ маълум қилиш даркор, чунки бундай ҳолатда бу ЕИ билан ҳамкорлик ва бозордан фойдаланиш қоидалари бўйича тўғри келмасликни англатади”, - дея таъкидлади Макрон.
Шу билан бирга Франция президенти “Буюк Британия билан яхши ва тинч муносабатларни хоҳлаган бўлишини” таъкидлади.
“Мен умумий мақсадлар ва тақдир тарафдориман. Мен умид қиламанки, (Буюк Британия бош вазири) Борис Жонсон бу масалада менинг фикримга қўшилади, зеро, ўйлашимча, британияликларнинг ўзи ҳам шундай ўйлашади. Биз иттифоқдош бўлиб қоламиз. Тарих ва география ҳеч қандай ўзгармади, шунинг учун британияликларнинг тақдири бизникидан фарқ қилади деб ўйламайман”, - деди у.
Британия ЕИдан чиқди. Энди уни кечиришмайди ва қасос олишади
Буюк Британия Евроиттифоқни 2020 йил 1 февралга ўтар кечаси тарк этди. 2021 йил 1 январь куни Brexit амалга оширилгандан кейин амалда бўлган ўтиш даври якунланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала