Ҳодисалар

Тошкентда бир аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган эгизаклар қўлга олинди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишЖенские руки в наручниках
Женские руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Опа-сингиллар 32 ёшли аёлга Дубайдаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан шуғулланиб, мўмайгина пул ишлаб олиш мумкинлигини айтишган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида фуқарони Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига фоҳишаликка юбораётган опа-сингиллар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Девушка на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Россия
Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик қизлар қутқарилди
Маълум қилинишича, 26 январь куни 32 ёшли Н.Ю. Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда “Фотима” ва “Зуҳра” исмли шахслар унга Дубайдаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганликларини баён қилган.
Улар фуқарони Тошкент халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтларида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фотима Б. ва Зуҳра И.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда эгизакларнинг муқаддам бу каби жиноятларга қўл ургани ёки урмагани суриштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала