Дунёда

Жазоирда аҳолини “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошланди

© Sputnik / Николай Хижняк / Фотобанкка ўтишВакцинация от гриппа в Краснодаре
Вакцинация от гриппа в Краснодаре  - Sputnik Ўзбекистон
Жазоир Россия вакцинасини 2021 йил 10 январда рўйхатдан ўтказган эди ва куни кеча мамлакатга “Спутник V”нинг дастлабки партияси етказиб берилган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Жазоирда аҳолини COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилди.
“Algeria Press Service” ахборот агентлигининг хабар қилишича, эмлаш узоқ вақт мамлакатда касалланиш авж олишининг йирик ўчоқларидан бири бўлган Блида вилоятида бошланган. Россиянинг “Спутник V” вакцинасини энг биринчи бўлиб блидалик 65 ёшли эркак олган.
Биринчи босқичда шифокорлар, кексалар ва сурункали касалликлари бор беморлар эмланади, кейин бошқа тоифадаги фуқароларни эмлаш бошланади.
Жазоир Россия вакцинасини 2021 йил 10 январда рўйхатдан ўтказган эди ва куни кеча мамлакатга “Спутник V” вакцинасининг дастлабки партияси етказиб берилган.
Жазоирда коронавирус 2020 йил 25 февралда қайд этилган. Шу пайтга қадар касалланганлар сони 106 мингдан ошган. 2,8 мингдан зиёд бемор вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала