Жамият

Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамми”ни аниқлаш жараёни қандай кечди?

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишРабота вирусологической лаборатории, где производится анализ на новую коронавирусную инфекцию
Работа вирусологической лаборатории, где производится анализ на новую коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон
Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси коронавируснинг “британча штамми”ни аниқлаш жараёни ҳақида маълумот берди. Уни аниқлашга 5 кун сарфланган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари, профессор Алишер Абдуллаев коронавируснинг “британча штамми”ни аниқлаш жараёни ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, “британча штамм”ни генетик аниқлаш жараёнига тахминан 5 кун вақт сарфланди. Бу жараён анчайин мураккаб бўлиб, ҳар бир босқичини алоҳида назорат қилиш талаб этилади. Ушбу усул, яъни махсус праймерлар марказ олимлари томонидан мустақил равишда яратилган.
“Британча штамм”: ўзбекистонлик олимлар янги тест яратиш устида иш олиб бормоқда
“Британча штамм”ни аниқлаш жараёни:
  • барча тақдим этилган намуналарни коронавирус РНКси ДНК шаклга ўтказиш;
  • Real Time PCR реакцияси ёрдамида “британча штамм”нинг маркер мутацияси скринингини ўтказиш;
  • намунани секвенлашга (генларнинг ДНК кетма-кетлигини аниқлашга) тайёрлаш;
  • “британча штамм”ни аниқлаш учун вирус штаммининг ORF1ab кодланган ҳудуди мутациялари ва S гени мутациялари мақсадли участка сифатида танлаб олиш;
  • натижаларни компьютерда қайта ишлаб, халқаро маълумотлар базасидаги кетма-кетликлар билан солиштириш.
Абдуллаев “британча штамм”га хос қатор мутациялар мавжудлиги тасдиқланганидан кейингина, маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Ўзбекистонга коронавируснинг “британча штамми” кириб келгани маълум бўлган эди. У Дубайдан сафардан қайтган 10 ёшли пойтахтлик қизалоқда аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала