ФВВ қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоЛавина
Лавина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Шу ҳафтада республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 1 февралдан 8 февралгача Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи мавжуд.
ФВВ матбуот хизмати хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 5-7 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0