Самарқанд вилоятида мактаб ва сув чиқариш қурилиши баҳонасида 872 млн сўм ўмарилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида мактаб ва сув чиқариш иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган жамият раҳбарлари йирик бюджет маблағларини талон-тарож қилди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида қурилиш-таъмирлаш ишлари баҳонаси йирик маблағни талон-тарож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот Sputnik нашрига маълум қилди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси терговга қадар текширув ўтказган. Унда Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабда “F.” МЧЖ амалга оширган ишлар ўрганилган.
Аниқланишича, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажармасдан, маълумотларни қўшиб ёзишган. Бунинг ортидан 631,7 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Ангренда ободонлаштиришга ажратилган 638,3 млн сўм талон-тарож қилинди
Худди шундай Каттақўрғон туманида ҳам кузатилган. Тумандаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида “N.” МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилганда 240,5 млн сўм бюджет маблағлари еб кетилгани аниқланган.
Жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажармасдан, маълумотларни қўшиб ёзишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0