Жамият

Урганч – Фарғона йўналишида мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 757 узбекских авиалиний
Boeing 757 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
11 февралдан ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 3 ва 6 февраль кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида мунтазам парвозлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, бу мамлакатда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси қуйидаги жадвал асосида парвозларни амалга оширади:
Урганч – Фарғона
  • Учиш соат 10:55 да,  қўниш 12:35 да.
Фарғона – Урганч
  • Учиш соат 14:05 да,  🛬  қўниш 15:45 да.
Жорий йилнинг 11 февралидан эса ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала