Аналитика

Жонга тегди: Европа Иттифоқи доллардан воз кечмоқда

© Foto : pixabayКупюра евро
Купюра евро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Европа Иттифоқи долларга боғлиқликни камайтириш, Европа компанияларини хорижий компаниялар томонидан ютиб юборилишини – миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолашни йўлга қўймоқчи.
ТОШКЕНТ, 1 фев —Sputnik. Европа Иттифоқи америка валютасига боғлиқликни камайтириш ниятида еврода кўпроқ шартномалар имзолаш, Европа компанияларини хорижий компаниялар томонидан ютиб юборилишини олдини олиш - деб баҳолашни йўлга қўймоқчи.  

Ишончни йўқотган иттифоқчи

Евро мавқеини кучайтириш ташаббусини еврокомиссиянинг собиқ раиси Жан-Клод Юнкер илк бор 2018 йилда кун тартибига киритган эди. Ўшанда Юнкер АҚШ президенти томонидан бошланган иқтисодий уруш оқибатида ЕИ миллиардлаб зарар кўраётганини маълум қилган эди.Шу сабабли долларни етакчи жаҳон валютаси мақомидан маҳрум қилиш масаласи кўтарилган эди.
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2020
Иқтисод
ШҲТ доллардан воз кечишга жиддий киришди
Доллар тизимини бузиш, нефтдоллардан воз кечишни бошлашга қарор қилинган эди. Юнкер Европа энергетика импортининг 80%ини долларда тўлаётганидан норозилик бўлган эди. Шунингдек, Европада ишлаб чиқарилган самолётлар еврода эмас долларда сотилаётганини – мутлақ бемаънилик деб атаган ва Вашингтон кўп мартаба Европа компанияларига зарар келтирувчи бир томонлама санкциялар киритаётганини ҳам салбий нуқтаи назардан кўриб чиққан эди.
Трамп АҚШни Эрон билан тузилган ядровий шартномадан олиб чиққанидан кейин эса – ЕИнинг норозилиги янада ортди. Устига устак АҚШ Европа компанияларига Эрон билан савдо қилишни таъқиқлаб қўйди. Акс ҳолда уларга АҚШ бозорини ёпиш билан пўписа қилинди.
Шундан сўнг ЕИ Эрон билан ҳисоб китоб қилишнинг айланма йўлларини ахтаришга киришди. Шу баҳонада Франция, Германия Британия махсус ҳисоб-китоб механизмини яратишди. 2019 йилда ишга тушган INSTEX ҳисоб-китоб тизими — Европа ва Эрон компаниялари орасида қонуний трансакцияларни соддалаштиришга қаратилган. Кейинчалик ушбу тизимга Бельгия, Дания, Нидерланд, Норвегия, Финляндия ва Швеция ҳам қўшилди.

Ортиқча муаммолар

INSTEXнинг асосий вазифаси – АҚШ молия тизимини четлаб ўтган ҳолда европа компанияларига Теҳрон билан савдо қилишга имконият яратади. Реал пул алмашувини амалга оширмаслик қа Вашингтон қаршилигига дуч келмаслик учун, INSTEX кредит балларидан фойдалданади.
Банкноты долларов США различного достоинства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2020
Дунёда
АҚШ айбловлари Берлинни доллардан воз кечишга мажбур қилмоқда
Эрон ўзининг сотилган маҳсулотлари эвазига кредит балларини тўплайди. Кейин ушбу баллар Европада товар ва маҳсулотлар сотиб олишга йўналтиради.
Амалда ушбу механизмни ишлатиш жуда кўп мураккабликларга дуч келди. Бошида нефт маҳсулотлари сотиб олиш учун ташкил қилинган ушбу механиз охир оқибат фақат тиббий буюмлар ва гуманитар ёрдам учун фойдаланилди.
Сўнгги томчи
АҚШ Европа учун жуда муҳим бўлган инфратузилма лойиҳаси “Шимолий оқим-2”га санкция киритганидан сўнг Европанинг қатор компаниялари ушбу газ қувури лойиҳасида ишлаш ҳуқуқидан воз кечди.
2019 йилда Швейцариянинг денгиз тубида қувур ўрнатишга ихтисослашган Allseas компанияси лойиҳадан чиқишга қарор қилди. Ундан сўнг лойиҳадан кема мулкдорларини суғурта қилувчи халқаро клуб ҳам лойиҳадан чиқди. Январ бошида эса Норвегиянинг Det Norske Veritas – сертификатлаш компанияси, Даниянинг Ramboll инжиниринг компанияси ва Германиянинг Bilfinger SE – қурилиш компанияси ҳам лойиҳани тарк этишди.
Вашингтоннинг аниқ мақсади бор – доллар эвазига сотиладиган суюлтирилган газ экспортини оширишва Шарқий Европа мамлакатлари орқали (ҳисоб-китоб долларда амалга оширилади) ёнилғи трансферини ошириш.

Ишга ўтишди

Financial Times маълумотига кўра, Еврокомиссия тузилаётган шартномалар еврода нархлаш ва асосий молиявий йўналишни евро томонга ўзгартиришга қартилган муҳим режа тайёрлаган.
Американский длллар и юань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2020
Колумнистлар
Россия ва Хитой доллардан юз ўгирмоқда
Ундан ташқари миллий иқтисодий бошқарув органлари Европа компанияларининг хорижий компаниялар томонидан сотиб олинишини блоклаш ҳуқуқи берилади. Хусусан, компания мулкдори ўзгариши оқибатида хорижий санкцияларга тобе бўлиш эҳтимоли текширилади. Бунинг учун хорижий сармояларни қабул қилишнинг янги тизими қўлланилади ва бундай “ютиш” миллий хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.
“Ташқарида жойлашган давлатлар томонидан санкциялар қўлланилиши ЕИнинг халқаро шартномаларни бажариш ва давлатлараро муносабатларини бошқариш имкониятига жиддий путр етказди. Учинчи давлатларнинг бир томонлама санкциялари ЕИ корхоналарининг қонуний савдо ва сармояларини хавф остига қўйди”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Яна бир муҳим жиҳат – хорижий, биринчи навбатда Америка банкларидан мустақил бўлиш. “Молиявий инқироз вақтида улар ЕИда ўз  фаолиятини қисқартириши ва асосий эътиборни ички бозорга қаратишлари мумкин”, - дейилган ҳужжатда.
“Евронинг халқаро мавқеи ошиши бизнинг иқтисод ва молия тизимимизни валюта хавфларидан ҳимоя қилади, бошқа валюталарга тобеликдан сақлайди и трансакциялар бўйича харажатларни камайтиради”, - деди иқтисодий масалалар бўйича Европа комиссари Паоло Джентилони.

Доллар муқобили

Европа Марказий банки маълумотига кўра, евро – оммавийлик бўйича дунёда доллардан сўнг иккинчи валюта бўлиб қолмоқда.
Американский длллар и юань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2020
Дунёда
Хитой доллардан воз кечишга тайёргарлик кўрмоқда
Умумий ҳижми 750 миллиард евро бўлган Пандемиядан сўнг Европани тикланиш фонди ҳам евронинг жозибадорлигини оширади. ЕИ Америка доллари муқобили сифатида иттифоқ облигациялари муомалага чиқаради. Европаликлар, айниқса, экология соҳасига сармоя жалб қилишга қаратилган “яшил облигациялардан” катта умид қилишмоқда.  
Белгиланган 750 миллиарнинг учдан бирини ушбу мақсад учун сарф қилиш режалаштирилган. Хусусан, ЕИнинг барча молия марказларини – глобал “яшил молиялаш” марказларига айлантириш режалаштирилган. Еврони мустаҳкам молия маҳсулотларига асосланган валютага айлантириш режалаштирилган.
Долларга қарши яна бир фактор – Европа Марказий Банки молиявий хизматлар соҳасида ЕИнинг стратегик автономиясини ошириш ва ўз молия тизимини ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида - рақамли евро киритиш режасидир.
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Индию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2020
Дунёда
Лавров Россия иқтисодиёти доллардан воз кечиши ҳақида сўзлаб берди
Америка ОАВлари таъкидлашига кўра, ЕИ режалари амалга ошмайди. Сиёсат ёки қонуний ташаббуслар борасида – ЕИ жуда заиф. Биринчи навбатда бунга Европа давлатлари орасидаги фикрлар хилма-хиллиги халал беради, деб ёзади Американинг Bloomberg таҳлилий агентлиги.
Етакчи сармоя киритувчи банклар хулосасига кўра, долларнинг  мавқеи аввалгидек мустаҳкам эмас. Босқичма-босқич Европа Иттифоқининг облигациялари ҳам АҚШ давлат облигацияларининг муқобилига айланиши мумкин. Бу жаҳон валюта резервларини диверсификация қилишга хизмат қилади. Ан шунда жаҳон иқтисодида доллар миқдори 1990 йиллар даражасигача камайиши мумкин, деб ҳисоблайди JP Morgan.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала