Жамият

Доимий прописка олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди

© Sputnik / Вадим ШекунПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Энди Ўзбекистонга 3 млн доллар инвестиция киритган ва "Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ушбу ҳуқуққа эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Норма” хабар қилмоқда.
Ўзбекистонда "прописка"ни энди онлайн расмийлаштириш мумкин
Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатига қуйидагилар киритилди:
  • хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);
  • Ўзбекистон ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) ҳамда уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари);
  • “Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0