Аналитика

Lancet "Спутник V" учинчи фаза тадқиқотлари натижаларини эълон қилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишПроизводство компании BIOCAD в Санкт-Петербурге
Производство компании BIOCAD в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Мустақил экспертлар томонидан тўпланган ва The Lancetда нашр этилган маълумотларга кўра "Спутник V" коронавирус касаллигининг оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимоя қилади
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Lancet илмий журнали Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини эълон қилди, деб хабар берди Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТИФ).
Грузия эмланганлар учун чегараларни очди, Европа эса “Спутник V”га қизиқиш билдирмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Россия
Европа “Спутник V”га қизиқиш билдирмоқда, Грузия эса эмланганлар учун чегараларни очди
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V"ни 2020 йилнинг августида рўйхатдан ўтказган эди. Вакцина Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди қўллаб-қувватлови ёрдамида ишлаб чиқарган. Вакцина синчковлик билан яхшилаб ўрганилган инсон аденовирусли векторлари платформасида яратилган.
У COVID-19 профилактикаси учун дунёда биринчи рўйхатга олинган препаратдир.
"Н.Ф. Гамалея ЭМИТМ ва РТИФ дунёдаги энг қадимги ва энг обрўли тиббий журналлардан бири бўлган The Lancetда "Спутник V" вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқловчи III фаза клиник тадқиқотлари натижалари чоп этилганлигини эълон қилади", - дейилади фонд баёнотида.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Дунёда
Қозоғистонда аҳолини “Спутник V” билан эмлаш ишлари бошланди
РТИФ бош директори Кирилл Дмитриев чоп этилган материални пандемияга қарши курашдаги улкан воқеа, дея атади. "The Lancet журнали томонидан нашр қилинган маълумотлар "Спутник V" — нафақат дунёда биринчи қайд этилган вакцина, балки энг яхшилардан бири эканлигини тасдиқлади. Мустақил экспертлар томонидан тўпланган ва The Lancetда нашр этилган маълумотларга кўра "Спутник V" коронавирус касаллигининг оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимоя қилади", - деди у.

Инсоният учун вакцина

Н. Ф. Гамалея ЭМИТМ директори Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, "Спутник V" клиник синовлари натижаларига бағишлаб халқаро экспертлар томонидан берилган баҳоларнинг нашр этилиши пандемияга қарши глобал жавоб чораларида катта муваффақият саналади.
"Россия вакцинаси хавфсизлиги ва юқори самарадорлиги тақдим этилган ишончли илмий маълумотлар билан тасдиқланади ва мен Гамалея номидаги марказнинг бутун жамоасини ушбу ажойиб ютуқ билан муборакбод этишдан хурсандман. Инсон аденовируслари асосида шу вақтгача бир нечта вакциналар яратилган, ва ушбу восита келажакда янги препаратларни яратишда энг истиқболлилардан саналади", - дея ишонч билдирмоқда Гинцбург.
Медработник демонстрирует компонент 1 вакцины от коронавируса Спутник V в прививочном пункте городской поликлиники  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Россия
“Спутник V” вакцинаси икки ҳафта ичида яна 25та давлатда рўйхатдан ўтказилади
""Спутник V" билан қўшиб ҳисоблаганда дунёда фақатгина учта вакцина 90%дан ортиқ самарадорликка эга, аммо шу билан бир қаторда "Спутник V" хавфсизлик ва платформа ишончлилигида, транпортировка енгиллигида ва нарх борасида анча арзонлиги билан ушбу категориядаги вакциналарга нисбатан устуворликка эга", - деди Дмитриев.
"Спутник V" — бутун инсоният учун яратилган вакцина", — деб қўшимча қилди Дмитриев.
"Спутник V" ҳозирги вақтгача 16та давлатда рўйхатдан ўтказилди: Россия, Беларусь, Сербия, Аргентина, Боливия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея Республикаси, Тунис ва Арманистонда. Шунингдек, Доривор воситалар бўйича Европа агентлиги ҳамда БССТ вакцинани рўйхатдан ўтказиш ташаббусини илгари суришган.

III фаза натижалари

Учинчи фаза клиник синовлари вақтида "Спутник V" юқори даражадаги самарадорлик, иммуногенлик ва хавфсизликни намоён этган.
Коронавирус COVID-19: Россия поделится вакциной со странами ближнего зарубежья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2021
Дунёда
"Спутник V" йўриқномасида янги огоҳлантириш пайдо бўлди
Вакцинанинг самарадорлиги 91,6% ни ташкил қилди. Бу кўрсаткич биринчи ва иккинчи инъекция ёки плацебони олган 19 866 нафар кўнгиллилар анализлари асосида ҳисобланган.
Шу билан бир вақтнинг ўзида AstraZeneca самарадорлиги — 62,1%, Sinovac — 50,4%, Sinopharm — 79,3%ни ташкил этган. Ҳозирда "Спутника V"нинг иккита компонентидан биттаси билан комбинация AstraZeneca компаниясига унинг вакцинаси самарадорлигини 62,1% дан янада юқори даражага кўтаришга ёрдам бермоқда.
Ёши 60дан ошган кўнгиллиларнинг иштироки тадқиқотнинг муҳим фрагментларидан бирига айланди (вакцина гуруҳида энг кекса иштирокчининг ёши 87да, плацебо гуруҳида эса - 84 ёшда эди). Кекса ёшдагилар учун хавфсизлик кўрсаткичлари жуда юқори бўлди. 60 ёшдан ошган 2144 кўнгиллилар учун самарадорлик 91,8% ни ташкил этди ва 18-60 ёш оралиғидаги кўнгиллилар гуруҳида олинган статистик маълумотлардан фарқ қилмади.
В Казахстане началось производство вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2021
Жамият
Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб бормоқда
Вакцина гуруҳида 98%дан ортиқ кўнгиллиларда гуморал иммун жавоб, 100%да эса - ҳужайрали иммун жавоб шаклланган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, "Спутник V" препарати билан эмланган кўнгиллиларда вирусни йўқ қилувчи антитаначалар даражаси коронавирус билан беморланган беморлардаги антитаначалар даражасидан 1,3-1,5 баробар кўплигини кўрсатган.
Бошқа вакциналар коронавирус билан беморланган одамларга нисбатан худди шундай ёки паст даражада антитаначалар билан таъминлайди, деб хабар қилди РИА Новостига РТИФ ходимлари.
"Спутник V" шунингдек, хавфсизлик жиҳатдан юқори кўрсаткичларни намоён этди. Нохуш ҳолатларнинг аксарияти (94%и) енгил шаклда кечган. Кучли аллергик реакция ва анафилактик шок ҳолатлари бўлмаган. Шу билан бирга, жиддий нохуш ҳолатлар даражаси вакциналанганлар гуруҳида бошқа вакциналарга нисбатан анча паст бўлган: "Спутник V" — 0,27% (эмланганлар сонига нисбатан фоиз ҳисобида), AstraZeneca — 0,66%, Pfizer — 0,58%, Moderna — 0,97%. Мониторинг бўйича Мустақил қўмита хулосалари вакцина билан боғлиқ нохуш ҳолатлар йўқлигини тасдиқлаган.

"Спутника V" устуворликлари

"Спутник V" — самарадорлиги 90%дан юқори бўлган учта вакциналардан биридир. Шу билан бирга у қатор афзалликларга эга:
Брифинг, посвященный первой в мире зарегистрированной вакцине от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2021
"Спутник V" вакцинасига ишониш учун 3та асосий сабаб - Bloomberg версияси
— ўн йилликлар давомида ўз хавфсизлигини исботлаган, яхши ўрганилган ва юқори самарадорликка эга инсон аденовирусли векторлари платформаси;
— бошқа платформа асосида яратилган вакциналар билан солиштирганда нархи арзонлиги (бир дозаси ўн доллардан паст нархда, бу эса самарадорлиги 90%дан ортиқ бошқа вакциналар билан таққослаганда икки-уч карра арзон);
— плюс икки-саккиз градусдаги ҳарорат режимида транспортировкага нисбатан талаблар унчалик қатъий эмас, бу эса унинг бутун дунё бўйлаб логистикасини анча соддалаштиради.
Одам аденовирусларига асосланган вакциналарнинг хавфсизлиги 75 дан ортиқ халқаро нашрларда ва бутун дунё бўйлаб йигирма йил давомида ўтказилган 250 та клиник тадқиқотларда тасдиқланган (инсон аденовирусларидан вакциналарда фойдаланиш тарихи 1953 йилдан бошланган).
Вакцина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2020
Аналитика
"Спутник V" вакцинаси ҳақида барча саволларга жавоблар
Аденовирусли векторлар — бу оддий шамоллашнинг генетик модификацияланган вирусларидир, улар инсон организмида кўпайишга қодирмас. "Спутник V" вакцинасидан фойдаланганда, организмга коронавируснинг ўзи келиб тушмайди, вакцина унинг ташқи оқсил қобиғи ҳақида генетик маълумотга - яъни "тож"ни ҳосил қилувчи "тикон"ларга эга бўлади, холос.
Бу эса вакцинасия оқибатида касалликни юқтириб олиш имкониятини йўққа чиқариб, шу билан бирга муқаррар иммун жавобни шакллантириш имконини беради.

Экспертлар учинчи фаза натижаларини олқишлашмоқда

Ғарб мамлакатларидаги экспертларнинг аксарияти "Ланцет"да чоп этилган маълумотларни ижобий қабул қилиб, Россия вакцинасининг самарадорлиги, хавфсизлиги ва логистикадаги қулайлигини қайд этдилар.
"Бу ерда тақдим этилган натижалар жуда аниқ, илмий тамойиллар эса ишончли келтирилган. Бу дегани, яна бир вакцина тобора авж олаётган коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашда сафга қўшилиши мумкин", — дея баёнот қилишди британиялик олимлар -  Иан Джонс (Рединг Университети) ва Полли Рой (Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби).
Вакцины против COVID-19 Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2020
Дунёда
“Спутник V” вакцинаси номидаги “V” нимани англатади
"Вакцина касалликнинг оғир ҳолатлари ёки ўлим олдини олишда 100% самарадор, ва бу энг муҳим параметр — биз енгил шамоллашни ҳаммамиз осонликча енга оламиз, аммо асосийси, касалхонага тушмаслик ва касаллик жиддий тус олиб кетмаслиги", - дейди АҚШдаги Вистар университети вакциналар ва иммунотерпаия маркази тиббиёт доктори Хильдегунд Эртл.
Эртл таъкидига кўра, "Спутник V"нинг ҳатто битта инъекциясидан сўнг касалликдан ҳимоя даражаси 87,6%ни ташкил этган. Шу боис, у АstraZeneca ёки Johnson&Johnson вакциналарига қараганда самарадор. "Спутник V" ни бошқа самарадор вакциналардан фарқли ўлароқ музлатгичда сақлаш мумкин, бу эса COVID-19 глобал пандемиясига қарши курашда улкан аҳамият касб этади.
Дэвид Ливермор, Шарқий Англии университети тиббий микробиология профессори "Спутник V" инсон аденовируси асосида яратилган ва самарадорлик даражаси мРНК технологияси асосида яратилган Pfizer ва Moderna вакциналари сингари 90%га етган биринчи вакцина эканлигини қайд этди.
"Айни вақтда дунёга COVID-19га қарши чўнтакбоп яхши вакциналар керак", - деб хотима қилди Ливемор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала