Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

ОДКБ тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлайди

© Пресс-служба ЦВОВертолеты Ми-8 на учениях "Нерушимое братство - 2019"
Вертолеты Ми-8 на учениях Нерушимое братство - 2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чораларни амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деди КХШТ бош котиби Станислав Зась.
Государственные флаги стран-участниц ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2020
Сиёсат
Путин ОДКБ мамлакатларидаги нотинч вазият ҳақида гапирди
"Ҳозир тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли давлатлараро дастурни ишлаб чиқмоқдамиз. Ушбу муаммо доим ташкилот кун тартибида туради. Ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий жиҳатдан, ҳамда бошқа соҳаларда", - деди Зась.
КХШТ Бош котиби ташкилотнинг Тожикистон ва Афғонистон чегаралари яқинида машқларни мунтазам равишда ўтказиб туришига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, бу КХШТ қўшма кучларининг мумкин бўлган таҳдидларни қайтаришга тайёрлигини ошириш учун қилинмоқда.
"Бу йил биз Тожикистон ҳудудида тезкор реакция кучлари билан бир қаторда чегара можаросида қатнашиш мавзусида бир қатор (маневрлар - таҳр.) ўтказмоқчимиз", - деб қўшимча қилди у.
Зась “Афғонистонни минтақавий хавфсизликка таҳдид солувчи жиддий манба” деб айтди.
"Афғонистон жиддий террорчилик таҳдиди манбаи бўлиб қолмоқда. Ўтган йилнинг иккинчи ярмида у ерда 50 дан ортиқ террористик ҳаракатлар содир этилди, 4 минга яқин киши жароҳат олди", - деб хулоса қилди бош котиб.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала