https://sputniknews.uz/20210202/Senat-Konstitutsiyaga-zgartish-kiritish-va-bosha-onunlarni-krib-chiadi-15915986.html
Сенат Конституцияга ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқади
Сенат Конституцияга ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Унда сенаторлар бир қатор муҳим қонунларни кўриб чиқади. 02.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-02T11:20+0500
2021-02-02T11:20+0500
2021-04-14T18:39+0500
сиёсат
ўзбекистон
конституция
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/02/15915932_0:105:1440:919_1920x0_80_0_0_926e148028fc1e18dcb9fcc68f1a6c5d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Шу жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун. Аввалроқ сайловларни, жумладан, президент сайловларини октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш асосий ўзгартишлардан бири экани ҳақида ёзгандик.Шунингдек, сенаторлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилишади.Бундан ташқари, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210125/Prezident-saylovini-oktyabrda-tkazish-uchun-Konstitutsiyani-zgartirish-kerak-15861317.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/02/15915932_0:54:1440:960_1920x0_80_0_0_1d08fa8bbdfe6f4776353a4945b609c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, конституция, ўзбекистон олий мажлиси сенати
сиёсат, ўзбекистон, конституция, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Сенат Конституцияга ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқади
11:20 02.02.2021 (янгиланди: 18:39 14.04.2021) Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Унда сенаторлар бир қатор муҳим қонунларни кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Шу жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун. Аввалроқ сайловларни, жумладан, президент сайловларини октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш асосий ўзгартишлардан бири экани
ҳақида ёзгандик.Шунингдек, сенаторлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.