Сенат Конституцияга ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқади

© Пресс-служба Сената УзбекистанаСенат Олий Мажлиса Узбекистана 5 февраля соберётся на 12-е пленарное заседание.
Сенат Олий Мажлиса Узбекистана 5 февраля соберётся на 12-е пленарное заседание.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Oбуна бўлиш
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Унда сенаторлар бир қатор муҳим қонунларни кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Шу жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун. Аввалроқ сайловларни, жумладан, президент сайловларини октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш асосий ўзгартишлардан бири экани ҳақида ёзгандик.
Паспорт и бланк в руках избирателя во время выборов президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2021
Президент сайловини октябрда ўтказиш учун Конституцияни ўзгартириш керак
Шунингдек, сенаторлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларни муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0