Видео

Стратегик бомбардимончининг парвозда ёнилғи қуйиши видеога олинди

Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётининг тунги парвоз вақтида ҳавода ёнилғи қуйиши видеога олинди. 
Чиройли кўринишга эга бўлгани учун учувчилар орасида "Оқ лайлак" номини олган Ту-160 стратегик бомбардимончи самолёти ҳавода ёнилғи қуйиши видеога олинди.  
Самолёт экипажи 5 минг км баландликда 600 км/соат учиш тезлигида "тунда ҳавода ёнилғи қуйиш" машқини муваффақиятли бажарди. Машқда Ил-78 самолёти ёнилғи қуювчи вазифасини бажарди. Самолётлар орасидаги масофа 30 метни ташкил қилди.
Ту-160 - дунёда энг оғир юк билан товуш тезлигидан тез учадиган стратегик бомбардимончи самолёт ҳисобланади. Унинг учиш тезли 2200—2500 км/соат, учиш баландлиги 18 минг метр. Учиш узоқлиги 11 - 18 минг км ни ташкил қилиши мумкин. Самолёт жанговар юкламаси 45 тонна. Самолётларга ҳавода ёнилғи қуйиш уларнинг учиш узоқлигини оширади.