Чиройли кўринишга эга бўлгани учун учувчилар орасида "Оқ лайлак" номини олган Ту-160 стратегик бомбардимончи самолёти ҳавода ёнилғи қуйиши видеога олинди. Самолёт экипажи 5 минг км баландликда 600 км/соат учиш тезлигида "тунда ҳавода ёнилғи қуйиш" машқини муваффақиятли бажарди. Машқда Ил-78 самолёти ёнилғи қуювчи вазифасини бажарди. Самолётлар орасидаги масофа 30 метни ташкил қилди.Ту-160 - дунёда энг оғир юк билан товуш тезлигидан тез учадиган стратегик бомбардимончи самолёт ҳисобланади. Унинг учиш тезли 2200—2500 км/соат, учиш баландлиги 18 минг метр. Учиш узоқлиги 11 - 18 минг км ни ташкил қилиши мумкин. Самолёт жанговар юкламаси 45 тонна. Самолётларга ҳавода ёнилғи қуйиш уларнинг учиш узоқлигини оширади.
Чиройли кўринишга эга бўлгани учун учувчилар орасида "Оқ лайлак" номини олган Ту-160 стратегик бомбардимончи самолёти ҳавода ёнилғи қуйиши видеога олинди.
Самолёт экипажи 5 минг км баландликда 600 км/соат учиш тезлигида "тунда ҳавода ёнилғи қуйиш" машқини муваффақиятли бажарди. Машқда Ил-78 самолёти ёнилғи қуювчи вазифасини бажарди. Самолётлар орасидаги масофа 30 метни ташкил қилди.
Ту-160 - дунёда энг оғир юк билан товуш тезлигидан тез учадиган стратегик бомбардимончи самолёт ҳисобланади. Унинг учиш тезли 2200—2500 км/соат, учиш баландлиги 18 минг метр. Учиш узоқлиги 11 - 18 минг км ни ташкил қилиши мумкин. Самолёт жанговар юкламаси 45 тонна. Самолётларга ҳавода ёнилғи қуйиш уларнинг учиш узоқлигини оширади.