Иқтисод

Тожикистон Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажмини кўпайтиради

© Sputnik / Тарас Литвиненко / Медиабанкка ўтишГазохранилище
Газохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион куб метр табиий газ харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ўтган йилга қараганда 11 фоизга кўпроқ.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион куб метр табиий газ харид қилади. Бу ҳақда РИА Новости “Тожиктрансгаз” ОАЖ раҳбари ўринбосари Шавкат Шоимовнинг сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Нефтяное месторождение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Иқтисод
Ўзбекистон газ қазиб олишни камайтирди, нефтни эса кўпайтирди
“Тожиктрансгаз” ва “Ўзбектрансгаз” ўртасида 250 миллион куб метр табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланган эди”, - деди у журналистларга.
Таъкидланишича, бу ўтган йилга қараганда 11 фоизга кўпроқ.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 23 декабрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланган эди.
Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатилган эди. 2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон табиий газ таъминотини тиклади.
Янгиликлар лентаси
0