Жазони ижро этиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

© pixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Oбуна бўлиш
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Турсунов ЖИЭББ раҳбари этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Полковник Рустам Турсунов ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.
Турсунов 2017–2018-йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 2018 йилдан ҳозирга қадар Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Рустам Турсунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Ўзбекистонда 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилади
2018 йилдан буён ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига Баҳромбек Одилов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Ўзбекистонда сўнгги 15 йил ичида маҳбуслар сони икки баравар камайган
Янгиликлар лентаси
0