Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Жээнбеков устидан берилган аризани Қирғизистон МХДҚ ва ИИВ кўриб чиқади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков
Президент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Аризачилар аввалроқ Қирғизистон собиқ президентини жавобгарликка тортиш ва уни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишга чақиришган эди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўтган йили 5-6 октябрь куни жабрланган фуқароларнинг Қирғизистон собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков устидан ёзган аризаси 1 февраль куни мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ва ИИВга йўлланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар қилмоқда.
Мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, ариза юборилган, чунки МХДҚ ва ИИВ аввалроқ 2020 йил 6 октябрга ўтар кечаси намойишчиларни тарқатиб юбориш вақтида махсус воситалардан қўлланилгани юзасидан жиноий ишлар қўзғатган.
Экс-президент Кыргызстана  Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Дунёда
Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Олий судга чақирилди
Январь охирида Қирғизистон Бош прокуратурасига октябрь воқеаларидан жабрланганларнинг аризаси келиб тушган эди ва улар собиқ президенти жавобгарликка тортишни талаб қилишган.
Ариза муаллифлари 5 октябрь куни Ала-Тоо майдонида ташкил этилган митинг тинч хусусиятга эга бўлганини таъкидлашган, аммо фармон олгандан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари намойишчиларга қарши махсус воситалардан фойдаланишни бошлашган.
Жабрланганлар айнан Жээнбеков қурол қўллаш тўғрисида фармон берган деб ҳисоблашмоқда. Улар собиқ давлат раҳбари жавобгарликка тортилиши зарурлигини маълум қилишди ҳамда уни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишни талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 5 октябрь куни парламент сайловларини бекор қилиш талаби билан бошланган митинг Жогорку Кенеш биносини ишғол қилиш ва мамлакатда ҳукумат ўзгариши билан яқинланди. Сороонбай Жээнбеков октябрь ўртасида истеъфога чиқди, муддатидан аввалги президент сайловларида октябрь воқеалари вақтида қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров ғалаба қозонди. 28 январь куни у мамлакат раҳбари вазифаларини бажаришга киришди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала