Видео

Тожикистонда 10 ой ўтиб масжидлар яна очилди - видео

Тожикистонда коронавирус пандемияси сабаб ёпилган масжидлар 10 ой ўтиб яна ўз эшиклари намозхонлар учун очди.
Тожикистонда 1 февраль куни барча масжидлар очилди. Коронавирус сабаб улар 10 ой олдин ёпилган эди.
Энди намозни жамоат билан ўқимоқчи бўлганлар масжидга келиб, ибодатни адо этишлари мумкин. Масжидга киришда барчанинг ҳарорати ўлчанмоқда ва ниқобда бўлиш шартлиги эслатилмоқда. Бундан ташқари, қўлларни дезинфекция қилиш таклиф қилинмоқда.
Таджикистан победил COVID-19 - YouTube - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2021
Видео
Тожикистон тождор вируснинг тожини қандай батамом “синдирди” – видео
Масжид ичида ҳам ижтимоий масофага риоя қилиш шарт ва зарур. Одамлардан қўл бериш сўрашишдан тийилиш сўралмоқда.
Ҳукумат агар барча зарурий чораларга риоя қилинмаса, масжидлар яна ёпилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон мамлакат COVID-19 устидан ғалаба қозонганини расман эълон қилган. Шунга қарамасдан аҳолидан бепарво бўлмасдан барча санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишни канда қилмаслик сўралган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала