Дунёда

Россия яна икки мамлакат билан парвозларни тиклашга қарор қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишСамолет на взлетной полосе
Самолет на взлетной полосе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Россия бош вазири Михаил Мишустин 15 февралдан Озарбайжон ва Арманистон билан мунтазам парвозларни тиклаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия 15 февралдан Озарбайжон ва Арманистон билан мунтазам парвозларни тиклайди. Мамлакат бош вазири Михаил Мишустин тегишли ҳужжатга имзо чекди.
Аэропорт в городе Бухара, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Жамият
Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи
15 февралдан Москва ва Боку ўртасида  (ҳафтада икки марта) ва Москва ва Ереван ўртасида (ҳафтада тўрт марта) парвозлар амалга оширилади.
Бундан ташқари, 8 февралдан Москва ва Бишкек ўртасидаги рейслар сони ҳафтасига учтагача кўпайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия 27 март куни коронавирус тарқалиши туфайли мунтазам халқаро ва чартер парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Август ойида Россия Туркия, Буюк Британия, Танзания билан парвозларни қайта тиклади. Кейинчалик Швейцария, Миср, БАА, Мальдив, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Сербия, Куба ва Япония билан ҳам парвозлар ўзаро келишувга асосан тикланди. Бундан ташқари, 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатарга учишга рухсат берилди. Шу тариқа, халқаро авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда, лекин ҳозирча Ўзбекистон билан тиклангани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала