Элдор Шомуродовнинг россиялик 13 ёшли мухлиси билан интервью

© Из личного архива Максима ИстоминаЮный блогер Максим Истомин
Юный блогер Максим Истомин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Oбуна бўлиш
Элдор Шомуродовнинг "Женоа"даги биринчи голини Youtubeда қизиқарли изоҳлаган ёш блогер Максим Истомин қисқа вақт ичида кўплаб обуначиларга эга бўлди.
Бир неча ҳафта олдин Италияниг "Женоа" футбол клуби расмий YouTube каналида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг россиялик 13 ёшли футбол мухлиси ва блогер Максим  Истомин билан бўлган интервьюси чиққан эди. Sputnik таҳририяти Шомуродовнинг ёш мухлиси билан боғланди.
— Максим, "Женоа" эфиридан сўнг ҳаётинг ўзгардими?
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Гол урсам узоғи билан бир кун эслаб юраман - Элдор Шомуродов
— Ҳа, албатта. Элдор билан онлайн учрашувимиздан сўнг кўплаб ОАВлар бу ҳақида ёзишди, менга табриклар юборишди. Мен “МатчТВ”га интервью бердим ва "Телеспорт" канали жонли эфирида бўлдим. Элдор билан бўлган интервью 65 минг марта томоша қилинди ва канал тарихида энг кўп томоша қилинган видеога айланди. Хуллас, кўп қизиқ ишлар бўлди.
— Сен Шомуродов билан олнлайн мулоқот қилишни орзу қилганмидинг?
— Ҳа, алабатта, мен шунга ҳаракат қилган эдим, лекин айнан шундай бўлишини тасаввур қилмаган эдим. Бунинг учун мен "Женоа" клубидан жуда миннатдорман. Энди навбатдаги мақсадларга ўтамиз.
© Из личного архива Максима ИстоминаГлавный тренер сборной РФ по футболу Станислав Черчесов и блогер Максим Истомин
Главный тренер сборной РФ по футболу Станислав Черчесов и блогер Максим Истомин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
— Сенинг яқинларинг ва дўстларинг ушбу эфирга қандай муносабатда бўлишди?
— Улар мендан жуда хурсанд бўлишди, табриклашди. Нотаниш одамлар ҳам YouTubeдаги "Футбольный Максимум" каналимда жуда кўп изоҳлар қолдиришди ва ижобий баҳолар беришди.
—Сенга Шомуродовнинг ўйини нимаси билан ёқади?
— Менга унинг ажойиб яккахон ўтишлари (ҳужумлари), олдиндан кўра билиши, майдонни назорат қилиши ва “иккинчи қаватда” ўйнаши (бош билан) жуда ёқади.
— Сен у билан шахсан кўришганмисан?
— Ха, Элдор "Ростов" таркибида ўйнаган вақталарида бир неча маротаба ўйиндан сўнг ва ўйин олдидан. Бир-икки маротаба бирга расмга ҳам тушганмиз.
© Из личного архива Максима ИстоминаБлогер Максим Истомин с футболистом Элдором Шомуродовым
Блогер Максим Истомин с футболистом Элдором Шомуродовым  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
— Сенингча, Шомуродовда Европанинг топ клубларига ўтиш имкони борми?
— Албатта бор деб ўйлайман. Шомуродов — юқори даражали футболчи. Менимча, ҳозир унинг карьераси учун жуда тўғри келадиган вақт. У Италияда ўзини яхши кўрсатиши керак, ўшанда ҳаммаси амалга ошади.
 
—YouTubeдаги каналлар ёки бошқа футбол экспертлари билан рақобат қилишдан қўрқмайсанми?
— Нимага улардан қўрқишим керак?  Мен ўзимнинг видеоларимни тайёрлайман, улар ўзлариникини. Менга ўзим қилаётган ишим ёқади. Менимча, мухлисларимга ҳам.
— Сен изоҳларга жавоб беришга улгураяпсанми?
— Сўнгги вақтларда уларнинг сони жуда ошгани учун барчага жавоб еришга улгурмаяпман, лекин ҳаракат қилаяпман.  
Элдор Шомуродов во время игры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2021
“Ювентус” Элдор Шомуродовга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарга изоҳ берди
— Каналингга реклама таклифлари ҳам келиб тушаяптими? Пул ишлашга қандай муносабатдасан?
— Монетизация имкони ҳали уланмаган. Реклама таклифлари ҳам келгани йўқ. Келса ўйлаб кўрамиз.
— Сенга видеоларни суратга олишда ва монтаж қилишда ким ёрдам бераяпти?
— Суратга олишда дадам, монтажда – танишимиз, ҳужжатли фильм режиссери Анна Барсукова ёрадм бераяпти. Бизларнинг ғояларимизни сифатли контентга айлантираётгани учун у кишига улкан раҳмат.
— Ота-онанг сенинг муваффақиятларингга қандай муносабат билдиришмоқда?
— Ота-онам жуда хурсанд. Улар ҳам доим мени қўллаб-қувватлаб келишган. Уларнинг ёрдамисиз мен мақсадларимга эриша олмаган бўлардим!
© Из личного архива Максима ИстоминаФутболист Денис Черышев и блогер Максим Истомин
Футболист Денис Черышев и блогер Максим Истомин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Янгиликлар лентаси
0