Жамият

Тошкентда электромобиллар учун 2та қувватлаш станцияси ишга туширилди

© Sputnik / Vladimir Pesnya / Фотобанкка ўтишII Российская экологическая неделя в Москве
II Российская экологическая неделя в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электромобиллар учун иккита қувватлаш станцияси ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Электромобилларни кувватлантириш станцияларини “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли “UNG Petro” МЧЖ тасарруфидаги Тошкент шаҳрида жойлашган 2та АЁҚШда (Чилонзор тумани, Байнал-Мuнал кўчаси, 100А-уй ва Чинобод 15 М.Улуғбек туманu, КАХЙ, Чuнобод кўчаси бўйлаб жойлашган) шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ жойлаштириш мумкинлиги белгилаб олинди.
Электромобиль Кама-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Иқтисод
Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатдан электромобиль импорт қилиняпти
Ҳозирда АЁҚШларда модуль станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган.
Импорт қилган мамлакатлар орасида Хитой биринчи ўринда. У ердан жами 92 та электромобиль олиб келинган. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (13 та), Грузия, АҚШ (7тадан), Германия (5) ва бошқа давлатлар (7).
2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала