Иқтисод

Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишПродажа куриных яиц в регионах России
Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Ўзбекистонда илк бор ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати - 2 миллиондан ошиб кетди. Унинг катта қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор истеъмол савати миқдори ҳисоблаб чиқилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Sputnik мухбирига.
Корзина с продуктами в канадском супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Ўзбекистонда "истеъмол савати"нинг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
Хабарда айтилишига кўра, жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2020 йил декабр ойида истеъмол саватини ҳисоб-китоб қилиш ишлари олиб борилган.
Унинг таркибига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ноозиқ-овқат кундалик уй-рўзғор буюмлари, косметика ва дорилар, коммунал хизмат тўловлари ва транспорт харажатлари ҳам киритилган.
Натижада Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли бўлган бир киши учун бир ойлик истеъмол савати қиймати ўртача - 2 157 000 сўмни ташкил этган.
Унга қуйидагилар киритилган: 
1. Озиқ овқатлар - 1,27 млн. сўм
  • гўшт 8 кило (550 минг)
  • мева-сабзавотлар (338 минг)
  • балиқ (113 минг)
  • нон ва дуккакли маҳсулотлар (140 минг) 
2. Шахсий гигиена ва хўжалик моллари - 76 минг сўм 
  • совун, шампун, тиш пастаси
  • кир ювиш кукуни, туалет қоғози
3. Хизматлар ва коммунал тўловлар - 782 минг сўм.
  • Тиббий хизматлар ва сартарош (108 минг)
  • Қўшимча машғулотлар (300 минг)
  • Интернет, тв, мобил алоқа (140 минг)
  • Транспорт (84 минг)
  • Коммунал тўловлар (150 минг) 
Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, одатда истеъмол савати аҳолининг 3та ижтимоий-демографик гуруҳи - меҳнатга лаёқатлилар, нафақахўрлар ва болалар учун алоҳида ҳисоблаб чиқилиши керак. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳозирча фақат бир гуруҳ учун истеъмол савати миқдорини ҳисоблаб чиқишган улгурган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала