Ҳар қандай вакцина ҳалолми? Диндорлар нега вакцинага қарши чиқмоқда?

© AFP / GIUSEPPE CACACEВакцинация в ОАЭ
Вакцинация в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Инсон ҳаётини сақлаб олиш учун ҳар қандай вакцина ҳалолми? Таркибида чўчқа желатини ёки инсон эмбриони ҳужайралари бўлсачи? Турли динлар COVID вакцинасини қандай қабул қилётгани ҳақида мақоламизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik, Антон Скрипунов. Оммавий вакцинация айрим мамлакатларда дин уламоларининг кескин қаршилигига дуч келди.Айрим дин вакиллари, таркибидан чўчқа желатини ёки одам эмбрионидан олинган ҳужайралар бўлиши мумкинлиги туфайли - вакциналардан мутлақ воз кечишни талаб қилмоқда. Бошқалар эса инсон ҳаётини сақлаб олиш учун ҳар қандай вакцинани қабул қилиш мумкин деган баёнотлар билан чиқмоқда. 

Ортодоксал яҳудийлар

Исроилда яшайдиган ультраортодоксал яҳудийлар коронавирус эпидемияси бошида ўз урф одатларини ўзгартириш, ўз-ўзини якклаш тартибидан бош тортган эди. Бунинг оқибатида Иерусалимнинг (Ал-Қудс) улар зич яшайдиган қисмида коронавирус эпидемияси ўта кучли авж олиб, ушбу ҳудуд қизил зона деб эълон қилинган эди.
Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2020
Европа иттифоқи Россия вакцинаси учун Исроил ва Венгрияга қандай тазйиқ ўтказмоқда
Вакциналар пайдо бўлганидан сўнг, иудаизм диний вакиллари уларни қабул қилиб бўлиш бўлмаслигини аниқлаш мақсадида уларни жиддий ўрганишга киришди. Дастлабки босқичларда ушбу дин вакиллари орасида вакциналар ҳақида кўплаб ёлғон ва ваҳимали миш-мишлар тарқалган эди ва аксарият ультраортодоксал яҳудийлар оммавий равишдан вакциналашдан воз кечган эди.
Хусусан, Даниэль Асор исмли ортодоксал раввин вакцина уларни “бесоқолбозга айлантириб қўйиши мумкинлиги” билан аҳолини қўрқитиб юборган эди.
И хотя ведущие иудейские лидеры, осудив Асора, официально призвали прививаться, простые верующие все равно сомневаются. Например, некоторых евреев беспокоит кошерность инъекций: вдруг в них есть запрещенные иудаизмом компоненты, прежде всего — свиной желатин, который обычно входит в состав различных вакцин.

Мусулмонлар: вакцина – ҳалолми?  

Мусулмон дини вакиллари ҳам вакциналарни ушбу нуқтаи назардан ўрганишни давом эттиришмоқда. Январ бошида Хитойнинг Sinovac вакцинаси Индонезияда қўлланилиши хавф остига тушиб қолган эди.  
Маълумки Индонезияда 202 миллион мусулмон яшайди. Хитой вакцинаси мумсулмон ҳамжамияти томонидан синчиклаб ўрганшга киришди. Кейинроқ Индонезия мусулмонлар уламоси уни “ҳалол” деб эълон қилди ва оммавий эмлаш компаниясининг бошланишига йўл очиб берди.
Мусульманка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2019
Малайзияда дунёда биринчи "ҳалол" интернет - браузер яратилди
Ҳиндистонда эска, вазият бошқача ривожланди. Ушбу давлатдаги мусулмон Уламолари Кенгаши Ҳукуматни таркибида чўчқа желатини бўлган вакциналарни сотиб олмасликка чақирди. Уларнинг фикрига кўра Хитойда ишлаб чиқилган вакциналар шулар жумаласидан.
Ғарбдаги вакцина ишлаб чиқарувчилар ушбу можародан тезда фойдаланиб қолишга ҳаракатқ қилишди. Хусусан Pfizer, Moderna ва AstraZeneca – дарҳол ўз вакциналари таркибида чўчқа желатини йўқлиги эълон қилишди.
Лекин кейинроқ Бирлашган Араб Амирлиги уламолари COVID-19га қарши ҳар қандай вакцина, таркиби қандай бўлишидан қатъий назар -  ҳалол деб ҳисобланишини, эълон қилишди. Мусулмон дунёсида араб уламоларнинг нуфузи юқори бўлгани туфайли аксарият мусулмон давлатлари диний жамоалари уларнинг фатвосини қабул қилди.
25 миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайдиган Россияда ҳам “вакцина ҳалолми?” деган савол ўз- ўзидан пайдо бўлди.
Россия Мусулмонлар Бошқармаси  Гамалея номидаги миллий иммунология марказига ва “Вектор” вирусология институтига мурожаат қилди.
“Биз жамоага тўғри маҳсулотни танлаш ёрдам бермоқчимиз. Агар вакцина таркибида таъқиқланган моддалар бўлса, уламолар кенгаши уларга доир қарор чиқариши керак”, - дейилган Татаристон мусулмонлар бошқармаси ҳузуридаги эди “Ҳалол” марказининг раҳбари Ирек Зиганшин имзолаган мактубда.
Легкая атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз - мусулмон католик ва православ уламолар
Айни дамда маълум бўлишича, “Sputnik V” вакцинаси ишлаб чиқарувчиси мусулмонлар бошқармасининг ушбу сўровга жавоб берган.
“Вектор” маркази РИА Новостига маълум қилишича "ЭпиВакКорона" вакцинаси таркибида ҳеч қандай тирик ҳужайралардан фойдаланилмаган ва келажакда ҳам фойдаланилмайди.  
Москва муфтийси Ильдор Аляутдинов айтишига кўра, вакциналар таркибида ҳеч қандай чўчқа ёки одам танасидан олинган  компонентлар йўқ. Шу сабабли Россия мусулмон уламолари уларнинг ҳалоллиги ҳақида фатво тайёрламоқда.
Шу билан бир вақтда, Россия мусулмонлар уммаси, инсон ҳаёти ҳар нарсадан улуғ эканини, агар ягона дори ёрдамида уни қутқариб қолишнинг имкони бўлса, ислом ундан фойдаланишга рухсат беришини таъкидлашмоқда.
“Шундай сабабларга кўра, спиртли дорилардан фойдаланиш мумкин. Вакцина ҳам шулар доирасидан, биз ҳозирча пандемияни тўхтатиб қолишнинг қошқа чораси ҳақида эшитмадик”, - дейди Россия Мусулмонлар бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари муфтий Дамир Мухетдинов.
Москвадаги яҳудийлар жамияти ҳам худди шундай фикрда. Инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун нафақат озиқ-овқат баликм “Торанинг барча қонунларини бузиш мумкин”, - дейди москва бош раввини Пинхас Гольдшмидт.
Бошқа дин вакиллари, масалан буддистларда озиқ-овқат борасида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Маълумот учун, Россияда 2 миллионга яқин буддистлар яшайди.
“Агар вакцина хавфсиз бўлса, мен шахсан эмланишни маслаҳат бераман, чунки айни дамда планетани қамраб олган эпидемияни ва глобал инқирозни тўхтатиш жуда муҳим деб ҳисоблайман”, - дейди Қалмиқистон бош ламаси Тэло Тулку Ринпоче.

Насронийлар "гуноҳкор" ҳужайрага қарши

Насроний динида ҳам озиқ-овқат борасида деярли ҳеч қандай чеклов йўқ. Лекин айнан насронийлар бутун дунёда вакцина олишдан кўпроқ хавотирда.  
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Вакцина қанчалик хавфли: АҚШ жавоб талаб қиляпти, Европа пулни санаяпти
Ўтган йилнинг баҳорида биринчи маротаба АҚШда насронийлар вакцина ишлаб чиқаришда HEK 293 линиясига мансуб ҳужайрадан фойдаланишга қарши чиққан эди. Чунки ушбу ҳужайра 1973 йилда аборт қилинган эмбрион ҳужайрасидан олинган. Яъни инсон ҳаёти эвазига, гуноҳий йўл билан олинган ҳужайра ва насронийлар вакцина ишлаб чиқишда ундан фойдаланишга қарши чиқмоқда.
Айтиш жоизки, ушбу тортишув ўтган бир неча ўн йиллардан бери давом этмоқда. Ушбу ғоя тарафдорлари ва унга қаршилар орасида кўплаб тортишувлар бўлди, лекин улар ҳеч нарса ўзгартирмади. Барча ўз фикрича қолди.
Оммавий вакциналаш кампаниялари бошланганидан сўнг, “вакцина таркибида одам танасидан олинган маҳсулот бор” деган ваҳималар яна авж ола бошлади. Яқинда Ватикан ҳам бу борада ўз фикрини билдирди.
“Агар одамларда ушбу номақбул йўл билан олинган вакцинадан бошқа йўл йўқ бўлса, ахлоқий жиҳатдан ундан фойдаланиш мумкин”, - деди Рим-католик черкови папаси Франциск. Шундан сўнг тортишувлар яна қизиб кетди.
Россия насронийлари ҳам HEK 293 ҳужайрасидан фойдаланиш мавзусини кўтариб чиқишди. Гамалея маркази бу борада қуйидагича жавоб берди – “Спутник V” вакцинани олиш жараёни ушбу ҳужайрадан фойдаланилган, лекин вакцина таркибида у йўқ. “ЭпиВакКорона” ишлаб чиқариувчилари эса РИА Новостига вакцина таркибида ҳеч қандай тирик ҳужайралар йўқлигини ва бўлмаслигини тасдиқлашди.

Мураккаб қарама – қаршилик

Рус Православ черкови (РПЧ) аборт ва сунъий уруғлантириш жараёнларини динга хилоф деб ҳисоблайди. Шу сабабли ҳам “номақбул йўл билан” олинган ҳужайра ёрдамида ишлаб чиқилган вакцинани ҳам ёқлаб чиқа олмайди.
Черков учун бу жуда мураккаб масала. РПЧ уламолари орасида ҳам бу борада ҳозирча ягона фикр йўқ. Айрим раҳбарлар вакцина тарафдори ва уларнинг ўзи ҳам вакцина олган, дейди Черковнинг биотехнологиялардан фойдаланишга доир ҳужжатлар ишлаб чиқаришга жавобгар руҳонийси Роман Тарабрин.
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида
2009 йилда Россия насроний шифокорлар жамияти HEK 293 ҳужайраси асосида яратилган вакциналардан фойдаланиш гуноҳ эмас деган мақола билан чиққан эди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу ҳужайра бундан бир неча ўн йиллар олдин олинган ва уни олишда қасддан гуноҳ қилинмаган. Учинчидан ушбу ҳаракат қайта-қайта амалга оширилаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам аксарият насронийлар вакцинадан хавотирсиз фойдаланиши мумкин, дейилган эди.
Ушбу қарашлар муаммони кичикроқ қилса-да, лекин бутунлай ҳал қилмайди. Вакцина олаётган насронийлар икки “бало орасида кичикроғини” танлашга мажбур, дейди Тарабарин.  
Москва патриархатидаги манбаанинг сўзларига кўра, ҳозирча бу борадай айтилаётган барча фикрларни – хусусий фикр деб қабул қилиш керак. Россия Православ черкови бу борада ўз расмий хулосасини эълон қилгани йўқ.
РПЧ - Аборт ёрдамида олинган ҳужайралардан фойдаланишни ҳеч қачон тўлиқ ёқлай олмайди. Вакциналаш эса - ҳар доим кўнгилли равишда ўтказилиши керак. Диндорлар ўз хоҳишига қараб вакцина танлаш имконига эга бўлиши керак. Шу билан бирга эмланишдан воз кечган кишилар ҳам ҳеч қандай дискриминацияга дуч келмасликлари керак, дейди Москва патриархати вакили.
Янгиликлар лентаси
0