Жасур Умировга қарши жиноий иш очишни рад этган терговчининг ҳаракатлари ўрганилмоқда

© Uznews.uzПрокуратура
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Прокуратура номусга тегиш айби билан қамалган хонанда Жасур Умировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатларини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Каттақўрғон шаҳар прокуратураси хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Жасур Умиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бормоқда. Бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги асоси билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари ўрганилмоқда.
Тергов департаменти Жасур Умиров иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жасур Умиров Жиноят кодексининг номусга тегиш моддаси билан айбдор деб топилгани ва 5 йилга қамалгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0