Мирзиёев: “одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим”

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиеев незапланированно посетил махаллю Шодиёна в Фергане
Шавкат Мирзиеев незапланированно посетил махаллю Шодиёна в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Соҳибқирон Темур кўчаси бўйлаб юрилиб, уй-жойлар, савдо шохобчалари кўздан кечирилди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Халқ депутатлари сессиясидан сўнг президент Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
“Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим,” - деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.
Онахонлардан бири эртага ўғлининг тўйи бўлишини айтди. Президент уларни табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилади.
Соҳибқирон Темур кўчаси бўйлаб юрилиб, уй-жойлар, савдо шохобчалари кўздан кечирилди.
Шавкат Мирзиёев маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Янгиликлар лентаси
0