Россия

Ўзбекистон ЕОИИ давлатларига Трансафғон темир йўлини биргаликда қуришни таклиф қилди

© Foto, Из личного архива А.КнязеваПограничный "Мост Дружбы" Хайратон-Термез - предмет ностальгии по советско-афганской дружбе
Пограничный Мост Дружбы Хайратон-Термез - предмет ностальгии по советско-афганской дружбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатларини Трансафғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатларига Трансафғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилди.
Флаги Кыргызстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Сиёсат
Абдулла Арипов Қирғизистон президентини Ўзбекистонга таклиф этди
Ўзбекистон 2020 йил декабрдан бери иттифоқда кузатувчи-давлат.
"Бизнинг фикримизча, ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши - инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишдир, масалан, Трансафғон темир йўлини қуриш сингари", - деди Арипов ўз нутқида. Унинг сўзларини РИА Новости келтиради.
Унинг фикрига кўра, ЕОИИнинг бу лойиҳадаги иштироки иттифоқ давлатларига харажатларни сезиларли даражада камайтириш, юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва "энг муҳими - янги истиқболли савдо бозорларига чиқиш" имконини беради.
Сешанба куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича йўл харитасини имзоладилар. Ҳужжатга кўра, лойиҳани май ойида тайёрлаш режалаштирилган, йўл қурилиши эса сентябрда бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темирйўл компаниялари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли қурилиши бўйича қўшма ишчи гуруҳ ва молиявий консорциум ташкил қилиш ҳақида келишиб олинганди. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, лойиҳа - 5 миллиард доллар. Темир йўли узунлиги 573 километрни ташкил қилади. Янги темир йўлдан йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш мумкин бўлади.
Келажакда темир йўли Жанубий Шарқий Осиё давлатларидан бошланиб, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Европагача бўлган глобал транспорт коридорига айланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала