Ўзбекистон ЕОИИда маданиятли меҳнат бозори яратишни таклиф қилди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Oбуна бўлиш
ЕОИИда яқинда қабул қилинган янги тартибга кўра, Иқтисодий иттифоқ аъзо давлатлари орасида ўзаро пенсияни ҳисоблаш тизими жорий этилган.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Олма-Отада бўлиб ўтаётган ЕОИИ ҳукуматлааро кенгаш мажлисида Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳудудида маданиятли меҳнат бозори шакллантиришни қўллаб-қувватлашини  маълум қилди, РИА Новости хабарига асосан.
"Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳудудида маданиятли меҳнат бозори шакллантиришни қўллаб-қувватлайди", - деди Арипов.
Ундан ташқари бош вазир ўз нутқида Ўзбекистоннинг Евроосиё иттифоқи  билан ҳамкорлигида ЕОИИ давлатларида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун керакли шароитлар яратиш масаласи киришини ҳам алоҳида аъкидлаб ўтди. 
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россия ёки Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон фуқаролари қатор ҳужжатлар расмийлаштириши ва тўловлар амалга ошириши талаб этилади. Ундан ташқари меҳнат мигрантларининг пенсия масаласи ҳам бир неча бор муҳокама қилинган эди. 
ЕОИИда яқинда қабул қилинган янги тартибга кўра, Иқтисодий иттифоқ аъзо давлатлари орасида ўзаро пенсияни ҳисоблаш тизими жорий этилган. Яъни ЕОИИнинг бир давлати фуқароси бир неча йил бошқа давлатда  ишласа ҳам унинг пенсия тўловлари белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Янгиликлар лентаси
0