Дунёда

ЕОИИ Ғарб санкцияларига биргаликда жавоб беради

© Sputnik / Фотобанкка ўтишФлаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Ғарб ЕОИИнинг бирор аъзосига нисбатан санкция киритса, ташкилотнинг барча аъзолари унга биргаликда жавоб қайтаради - Беларусь бош вазири.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ғарб ЕОИИ аъзоларидан бирортасига нисбатан санкция қабул қилган тақдирда, унга қарши жавоб чоралар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ олди, деб деб хабар қилди Беларус бош вазири Роман Головченко.
Беларус ҳукумати раҳбари ўтган жума куни Олма-Отада ташкил қилинган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши мажлисида ЕОИИ давлатлари Ғарб санкцияларидан Иттифоқ доирасида ўзини ҳимоя қилиши керак, хусусан умумий жавоб чораларидан фойдаланиш керак, деган баёнот билан чиқди.
“Дастлаб биргаликда Ғарб санкцияларига қарши жавоб мезонлари ва механизмлар ишлаб чиқиш керак. Евроосиё иқтисодий комиссиясига ана шундай топшириқ берилган. Ҳамкорларимиз бизни эшитаётгани ва тушунаётгани – бизни хурсанд қилмоқда. Агар биз Иттифоқ бўлсак, ёки блок бўлсак унинг бирор аъзосига ўтказилган босим бутун ташкилотга ўтказилган босимдек қабул қилиниши керак”, - деди Головченко "Беларусь 1" телеканалига.
Сиёсатчи ЕОИИ, албатта, КХШТ каби ҳарбий иттифоқ эмаслигини алоҳида қайд этган ҳолда иқтисод ҳам сўнгги вақтларга “қайноқ жанг майдонига айланаётганини” қайд этди.
Беларус бош вазирининг сўзларига кўра, санкциялар – шунчаки тўқмоққа айланган, ундан исталган вақтда “тартибсиз” ва “ҳеч қандай далил исботсиз” фойдаланилмоқда.
Малкина: надеемся, Узбекистан и ЕАЭС подпишут дорожную карту до июля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Видео
Малкина: Ўзбекистон ва ЕОИИ "йўл харитаси"ни июль ойига қадар имзолайди, деб умид қиламиз
“Шу сабабли, ЕОИИ доирасида Иттифоқнинг бирор аъзосига нисбатан ана шундай нодўст ҳатти-ҳаракатларга жавоб механизмлари ишлаб чиқилади”, - деди Головченко.
Беларус бош вазирининг сўзларига кўра, Олма-Отада бўлиб ўтган учрашувда Беларус томон ана шундай фикр билдирган ва ушбу таклиф қайноқ муҳокамалардан кейин тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ёзида Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг сайловларни қалбакилаштиришда айблаб, ЕИ, АҚШ ва Канада бир неча Беларус расмийларига қарши  бир қатор санкцилар киритган эди. Бунга жавобан Беларус Европа амалдорларининг бир нечасига мамлакатга киришни таъқиқлаб қўйди.Беларус президенти ғарб санкцияларини “босқинчилик” деб атаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала