Дунёда

Эронда коронавирусга қарши “Спутник V” билан эмлаш қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишРабота мобильных пунктов вакцинации в Казани
Работа мобильных пунктов вакцинации в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Эрон 9 февралдан аҳолини Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси билан эмлашни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Эронда 9 февраль куни аҳолини коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошланади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Саид Намакий маълум қилди.
Вакцина от COVID-19 Гам Ковид Вак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Дунёда
“Спутник V” вакцинаси СССР давридан буён энг йирик илмий ютуқ деб айтилди
“Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмлаш сешанба, 9 февраль куни бошланади”, - деди Намакий. Унинг сўзларидан IRNA агентлиги иқтибос келтирган.
Вазирнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда интенсив даволаш бўлимлари тиббиёт ходимлари эмланади. Кейинги босқичда қолган тиббиёт ходимлари, қариялар уйидагилар ва 65 ёшдан ошган фуқаролар эмланади.
Ҳар қандай вакцина ҳалолми? Диндорлар нега вакцинага қарши чиқмоқда?
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси Эронда 26 январь куни рўйхатга олинди. Бир неча кун ўтиб Россия ва Эрон вакиллари вакцинани етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади. "Спутник V”нинг биринчи партияси 4 февраль куни Теҳронга етказиб берилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала