Иқтисод

Нефт нархи илк бор 60 доллардан ошди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишНефтяная качалка
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Вакцинация касаллик миқдорини камайиши ва карантин чекловларининг олиб ташланишига олиб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Brent навли нефтнинг нархи 2020 йилнинг январ ойидан буён илк бор баррелига 60 доллардан ошди, РИА Новости хабарига асосан. 
Москва вақти билан соат 08:25да Brent навининг апрел ойи фьючерслари нархи  0,77%га ошиб 60,01 долларни ташкил қилди. Март ойидаги фьючерслар 1,18 фоизга ошиб 57,53 долларни ташкил қилди, - дейилган хабарда. 
Нефт нархининг ўсиши дунё бозорларида барқарорлик ўрнатилиши ва талаб ошишига бўлган ишонча боғлиқ. Бутун дунёда олиб борилаётган вакцинация касаллик миқдори камайишига ва карантин чекловларининг олиб ташланишига олиб келиши кутилмоқда. Карантин чекловларининг бекор қилиниши нефтга бўлган талабнинг пандемиягача бўлган даражасига қайтариши керак. 
Ундан ташқари феврал ойидан бошлаб ОПЕК+ келишувлари ишга тушади ва айрим давлатлар шартномага асосан нефт қазиб олишни кунига 1,425 миллион баррелгача камайтириши керак. Ушбу миқдорнинг бир миллион баррели Саудия Арабистони улушига тўғри келади. 
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала