Дунёда

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш аризасини қабул қилди

© Sputnik / Илья Наймушин / Фотобанкка ўтиш "Спутник V" ("Гам-КОВИД-Вак") для вакцинации
 Спутник V (Гам-КОВИД-Вак) для вакцинации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Спутник V” вакцинаси яратувчилари билан илмий маслаҳатлашувлар ўтказган.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) Европа Иттифоқида “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш тўғридаси ариза берди. Брюсселда уни қабул қилишди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
19 январь куни Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Спутник V” вакцинаси яратувчилари билан илмий маслаҳатлашувлар ўтказган. Шундан сўнг ЕИга вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ариза топшириш мумкин бўлган. Ариза 29 январь куни топширилган.
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Россия
Путин COVID-19га қарши вакцина яратишда Россиянинг етакчилигини қайд этди
“Жамғарма Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА)нинг ариза қабул қилингани тўғрисидаги расмий тасдиғига эга. Аризанинг маъқуллаш тезлиги EMA томонидан белгиланади”, - дейилган хабарда.
Европа "Спутник V"ни текшириб кўрди. Германия фойда олишга ҳозирланмоқда
Гамалея номидаги марказ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вакцинадир: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилнинг августида бу жараённи амалга оширган.
Обрўли тиббиёт журнал ҳисобланган “The Lancet” бир неча кун аввал "Спутник V" учинчи босқич тадқиқотлари натижаларини эълон қилди. Препарат юқори самарадорлик, иммуногенлик, хавфсизлик самарадорни намойиш этди.
“Bloomberg” агентлиги мақола чоп қилингандан сўнг кўплаб мамлакатлар “Спутник V” вакцинасини харид истагида навбатга туришгани ва  “Спутник V” вакцинасини Россиянинг СССР давридан буён энг йирик илмий ютуғи экани ҳақида ёзди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала