Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Гурланда ер майдонини 50 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишНаручники на двери клетки
Наручники на двери клетки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Гурлан тумани бўлими ходимлари захирадаги экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарни ушлади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида захирадаги экин ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
“Миллий гвардияга ишга киритиб қўяман”: Қаршида фирибгар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари тезкор тадбир ўтказган. Унда Э.А.  бошқа бир фуқарога укасининг номига электрон-онлайн аукционида ютиб олинган 5 сотих ер майдонига қўшиб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 19 сотих экин ер майдонини 50 минг долларга сотишга келишгани аниқланган.
Кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала