Иқтисод

Қозоғистон Ўзбекистонга қанча электр энергиясини етказиб берди

© Sputnik / Петр Чернов / Фотобанкка ўтишЭнергосберегающие лампочки
Энергосберегающие лампочки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
"Самрук-Энерго" компанияси Қозоғистондан Ўзбекистонга қанча электр энергия экспорт қилгани маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўтган йилда Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистонга 859 миллион киловатт/соат электр энергиясини экспорт қилди.
"Самрук-Энерго" АЖни ривожлантириш ва савда бўйича директор Марат Улдановнинг сўзларига кўра, Қозоғистон фақат ички эҳтиёжни тўлиқ қондириб, ортиб қолган электр энергиясини қўшни республикаларига экспорт қилади.
"Жами 859 миллион киловатт/соат экспорт қилдик. Уларнинг 52 миллиони – Қирғизистонга, 807 миллиони - Ўзбекистонга. Ўтган йилда экспортдан олинган даромад 21,4 миллион долларни ташкил этди", - деди Марат Улданов.
2019 йилда Қозоғистон миллиар киловатт-соатдан ортиқ электр энергиясини экспорт қилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала