Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Россия

Таҳлилчи дунё қачон доллардан воз кечишини тахмин қилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры США, архивное фото
Денежные купюры США, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Klopenko Group бош таҳлилчиси Дмитрий Иванов дунё ҳамжамияти АҚШ валютасидан қачон воз кечишини тахмин қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Вақти-вақти билан экспертлар ҳамжамияти дунёнинг етакчи мамлакатлари томонидан доллардан воз кечиш масаласига қайтади. Аммо амалда бу яқин келажакда имконсиз – бунинг учун ўнлаб йиллар керак бўлади, деди Klopenko Group ижрочи директори Дмитрий Иванов. РИА Новости хабарига асосан.
Эксперт глобал молия саноати долларга боғлиқлиги, барча савдо операцияларининг 80 фоизи АҚШ валютасида амалга оширилишини эслатди.
"Доллардан воз кечиш - бу унинг ўрнини босувчи воситани топиш, деганидир, аммо ҳозирча бундай валюта йўқ, на евро, на Хитой юани, на бошқа “fiat валюталари” долларни алмаштиришга қодир эмас", - деб таъкидлади Иванов.
Мутахассиснинг фикрига кўра, доллардан ажралиш жараёни ўнлаб йиллар давом этиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала