Сиёсат

Фарғона шаҳрига янги ҳоким ва сектор раҳбарлари тайинланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Фарғона шаҳрига янги ҳоким, прокурор, шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тайинланди. Илгари “тўртлик” президент ташрифи давомида ишдан бўшатилганди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Убайдуллаев тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дилмурод Қобулов мамлакат бош прокурорининг буйруғи билан Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланди.
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2021
Сиёсат
Навбат Фарғона вилоятига: президент ташрифидан сўнг тўртта туман ҳокими ўзгарди
Подполковник Дилмурод Асқаров Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Нуриддин Эркабоев Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У тайинловга қадар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими Геология ва ёқилғи-энергетика комплексларининг солиқ назорати шўъбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳаридаги Шодиёна маҳалласига борди. Аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишди, муаммоларини сўради. Давлат раҳбари сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмади. Шундан сўнг Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан бўшатилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала