Аналитика

Нефть нақадар узоқ қимматлашишда давом этади?

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишНефтяная качалка
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Нефть бозорида котировкалар баррелига 61 доллардан ошди. Соҳа инқироз йилидан сўнг жонланмоқда. Воқеалар қандай ривожланиши ҳақида батафсил мақолада.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ирина Бадмаева. Нефть бозорида оптимизм ҳукмрон. Котировкалар баррелига 61 доллардан ошди. Соҳа инқироз йилидан сўнг жонланмоқда. Таҳлилчилар ўсиб бораётган талаб ортидан бир текисда кўтарилишни прогноз қилишмоқда – биринчи навбатда яшил энергетикага ўтишга шошилмаётган Осиё мамлакатлари ҳисобига. Боз устига вазиятни ЕИ ва Япония ўзгартириши мумкин. Воқеалар қандай ривожланиши  - РИА Новости материалида.
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Иқтисод
Нефт нархи илк бор 60 доллардан ошди

Пандемия қора олтин нархларини қулатди

Нефть соҳаси пандемиядан анча жабр кўрди. Саноат корхоналари ишларини вақтинча тўхтатди, юк ва одам ташиш ва авиаалоқалар қисқарди. Ёқилғига бўлган талаб қулади – асосан нефть маҳсулотларига.
Шунинг учун ОПЕК+ га аъо мамлакатлар қазиб олишни кескин қисқартиришга мажбур бўлишди. Масалан, Россия 85, фоизга қисқартирди. Бу ҳақда декабрь ойида бош вазир ўринбосари Александр Новак Владимир Путин билан учрашувда маълум қилганди. Бироқ нархлар апрель охирида баррелига 20 доллардан июнь ўртасига 40 долларгача кўтарилди. ОПЕК+ дан ташқари, Эрон ҳам қазиб олишни қисқартирди. Америка санкциялари сабаб суткасига 2,8 миллион баррелдан 0,3 баррелгача.
Флаги государств-членов Евразийского экономического союза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2021
Иқтисод
ЕОИИ 2021 йилда нефт маҳсулотлари ягона бозорини шакллантиришга киришади
Декабрда баррелига 52 доллардан беришаётган эди. Кейин коронавируснинг янги штамми ва навбатдаги чекловлар ҳақидаги хабарлар ортидан арзонлашди.
Ҳозир талаб жонланмоқда. Кенг кўламли эмлаш бозорга умид бағишламоқда. Февралда котировкалар барқарор ўсмоқда. Брент 61 доллардан ошди. Охирги марта бундай нарх ўтган йилнинг 7 январида кузатилганди.

ОПЕК – ҳаммасига бош-қош

Шу билан бирга ОПЕК ҳар ой квоталарни қайта кўриб чиқмоқда ва талаб ва таклиф мувозанатига муносабат билдирмоқда. “Бундан ёндашув бозор иштирокчиларига ором берувчи сифатида таъсир кўрсатади. Улар вакциналарнинг самарасизлиги ва иқтисодиётнинг ковидга қадар даражага секин қайтиши ҳолатида картел кўмагига умид қилишмоқда”, - дейди Молияларни бошқариш олий мактабининг таҳлилий тадқиқотлар бўлими раҳбари Михаил Коган.
Добыча сланцевой нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2020
Аналитика
АҚШ "сланцевик"ларини нефт гигантлари қутқармоқда. Гигантларни ўзи чўкиб кетмасайди
ОПЕК+ мамлакатлари январдан қазиб олишни суткасига икки миллион баррелга ошириш таклифини рад этишди. Шундай бўлсада, Россия ва Қозоғистонга ишлаб чиқаришни бироз кўпайтиришга рухсат беришди. Қолганлар февраль-мартда ихтиёрий равишда бозордан кунига 1,425 миллион баррелни олиб ташлайди. Шулардан миллиони Саудия Арабистонига тўғри келади. Бу ваъдалар ортидан нефть қимматлашда давом этмоқда.
Аммо таҳлилчилар шиддатли ўсишни кутишмаяпти. Бирданига бир неча омил таъсир кўрсатади. Аввало – захиралар аввалгидек етиб ошарли, бутун дунё бўйлаб сақланадиган жойларда миллиард баррелдан зиёд йиғилган.
Шу билан бирга Ливия етказиб беришни кўпайтирмоқда. Бозорга Эрондан хомашё қуйилиб кириши истисно қилинмаган. “Ливия нефти ўсиб бораётган талабни ютиб юборишга қодир, Эронники эса ОПЕК+ ни сиёсатига тузатиш киритишга мажбурлайди. Лекин бу Вашингтон ва Теҳрон қарама-қаршиликни тартибга солган тақдирда рўй беради”,  - дейди Коган.
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2020
Аналитика
АҚШ Россиядан нефть харид қилишни тақиқламоқчи
У яқин ойларда нефть 52-65 доллар атрофида сотилади деб ҳисоблайди.

Осиёликлар нефть бозорини қўллаб-қувватлашади

Иқтисодиёти яхши суръатларда жонланаётган Осиё мамлакатлари бозорни қўллаб-қувватлайди. Халқаро энергетика агентлиги 2021 йилда Хитойда талаб суткасига 745 минг баррел, Ҳиндистонда 380 мингга ўсишини прогноз қилмоқда.
Қолаверса, Хитой ва Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларига кутилгандан ҳам зиёд ёқилғи керак бўлиши мумкин. бу мамлакатлар яшил энергетикага ўтишга шошилмаяпти.
“Самолёт ва кемалар муқобил энергия манбаларидан фойдаланмас экан, нефтни ўрнини босиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шу боис АҚш Энергетика вазирлигининг 2050 йилга келиб хомашё 173 долларга қимматлашиши ҳақидаги прогнози тамоман ишонарли. Дарҳақиқат, базовий сценарий 95, салбий эса 48 долларни назарда тутади. Яшил энергетиканинг тарқалиши ҳар қандай ҳолатда аста-секин углеводородга бўлган талабни камайтиради”, - дея фикр юритади “Фондовый Капитал” инвестиция компанияси бош таҳлилчиси Даниил Болотских.
Иқтисод
Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди
Шу тариқа, Германия 2030 йилга келиб энергетика секторида қайта тикланадиган манбалар улушини икки бараварга оширишни режалаштирмоқда. Япония ички ёнув двигателларидан воз кечишга ҳозирланмоқда.
Нима бўлганда ҳам Россия қимматлашаётган нефтдан умидвор бўлмаслиги даркор. Ҳатто котировкалар 174 долларгача кўтарилсада, санкциялар қолади. Шунинг учун ўн йиллар давомида муҳокама қилинаётган иқтисодиётни диверсификация қилиш аввалгидек долзарбдир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала