Россия

“Росгвардия биринчи гўзали” ишдан ҳайдалди

© Конкурсная фотография Анны Храмцовой из личного архива Победительницей первого всероссийского ведомственного фотоконкурса "Краса Росгвардии" прапорщик полиции Анна Храмцова
Победительницей первого всероссийского ведомственного фотоконкурса Краса Росгвардии прапорщик полиции Анна Храмцова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
“Росгвардия” собиқ биринчи гўзали Анна Храмцова инстаграмда видео жойлаштиргани учун хизматдан бўшатилди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. “Росгвардия”нинг собиқ гўзали Анна Храмцова инстаграмда видео жойлаштиргани учун хизматдан бўшатилди.
Қозон шаҳрида Мисс Татаристон - 2021 гўзаллик танлови - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Россия
Татаристон энг гўзали: тож кимга насиб қилди - фото
Видеода хизмат хонаси акс этган кадрлар тушиб қолган. Росгвардиянинг Свердловск вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Храмцова шахсий жавобгарликни назарда тутадиган хизмат мажбуриятларини бузган.
Собиқ ходима “Московский комсомолец” нашрига берган интервьюсида, ишдан бўшатилиши сабабини билмаслигини айтди. РИА Новости хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, буйруқда қандай ҳуқуқбузарлик учун ишдан бўшатилганлиги кўрсатилмаган. У ҳатто ўз нарсаларини, ҳужжатларини олиб кетиш учун рухсат берилмаганлигини таъкидлайди.
Аёл судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Ишга тиклашдан ташқари, Храмцова маънавий зарар ва "мажбурий равишда ишламаган кунлари" учун маош сифатида бир миллион рубл миқдорида компенсация олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрелда екатеринбурглик полиция ходими, прапоршик Анна Храмцова биринчи “Росгвардия гўзали” фото-танловининг ғолибаси бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала