Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Видео

Тошкент метроси дурдонаси "Алишер Навоий" бекати - видео

1984 йилда қурилган Алишер Навоий бекати бугунги кунга қадар ўзбек амалий санъатининг энг чиройли намуналаридан бири бўлиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Буюк ўзбек шоири таваллудининг 580 йилиги арафасида Sputnik Тошкент метросининг жнг чиройли бекатларидан бири бўлган "Алишер Навоий" бекатидан видеолавҳа тайёрлади. 
Ушбу бекат 1984 йилнинг декабр ойида очилган бўлиб, у ўзбек амалий санъатининг энг чиройли намуналари безатилган.
Кириб келишда эса, йўловчилар кўз олдида ўзбек анъанавий нақшларидан тузилган улкан панно намоён бўлади. Бекат ичи эса мармар билан қопланган устунлар ва уч қатор жойлашган қуббалардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири такрорланмас орнаментлар билан безатилган. Деворларида эса Алишер Навоий асарлари асосида чизилган минатюралар билан безатилган. 
Алишер Навойи бекати 40 йилдан буён шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг энг севимли бекатларидан бири бўлиб қолмоқда. Батафсил видеолавҳамизда танишинг. 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала