Сиёсат

Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Министерства юстиции Узбекистана
Здание Министерства юстиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Президент фармонига кўра, ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими жорий этилади. Шу муносабат билан Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди.
Президент имзолаган фармонга кўра, ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими жорий этилади.
Фармон билан қонунлар, президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
  • қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала