Россия элчихонаси АҚШни Қора денгизда “қилич яланғочламасликка” чақирди

© Foto : U.S. Navy/Petty Officer 2nd Class Austin IngramЭсминец ВМС США Портер во время дозаправки в Черном море
Эсминец ВМС США Портер во время дозаправки в Черном море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Россия элчихонаси хабарида ёзилишича, Қўшма Штатлар Қора денгизда ўзига душман қидириш билан шуғулланмоқда
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия АҚШни Қора денгизда таҳдид қилишни тўхтатишга чақирди. Чақириқ Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг “Twitter”даги саҳифасида чоп қилинди.
Қора денгизга яна АҚШ эсминеци кириб келди: буёғи нима бўлади
“Биз америкалик ҳарбийларни ўйламай таҳдид қилишни бас қилишга ва Қўшма Штатларнинг сув ҳудудларида ўз ишлари билан шуғулланишларига чақирамиз. Қора денгизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўзгалар аралашувига муҳтож эмас”, - дейилган элчихона хабарида.
Таъкидланишича, АҚШ Қора денгизда ўзига душман қидириш билан шуғулланмоқда ва “ҳарбий машғулотлар байроғи остида” у ерда бўлишини кучайтириш учун баҳоналар изламоқда.
Аввалроқ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Туркия флоти билан қўшма машғулотлар ўтказганини маълум қилган эди. Унда иккита эсминец ва иккита P-8A разведкачи самолёт қатнашган.
Янгиликлар лентаси
0