Жамият

Ўзбекистон “Спутник V”ни рўйхатдан ўтказишга киришди

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишВ Москве началась вакцинация от COVID-19 для людей старше 60 лет
В Москве началась вакцинация от COVID-19 для людей старше 60 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Россия тақдим этган вакцинанинг учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди. Уни мамлакатда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш маъқулланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.
Юсупалиевнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилган. Россияда рўйхатдан ўтказилган, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушган.
“Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди”, - дейилган хабарда.
Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
  • 65 ёшдан ошган кексалар;
  • сурункали касалликлари бор шахслар;
  • тиббиёт ходимлари;
  • мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
  • аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала