Аналитика

Боррел ташрифи - "жанг билан разведка" холос, асосий ҳужум олдинда

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишВерховный представитель Евросоюза по иностранным делам и политике безопасности Жозеп Боррель
Верховный представитель Евросоюза по иностранным делам и политике безопасности Жозеп Боррель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Ҳеч ким жуғрофия ва иқтисод қонунларини бекор қила олмайди: Россия ва Европа ҳар доим қўшни бўлади ва шу сабабли ҳам иқтисодий муносабатларни осонгина узиб ташлашнинг иложи йўқ.
Европада феврал ойи қайноқ бошланди, Брюссель Россияга қандай муносабатда бўлиши кераклигини ҳеч ҳал қила олмаяпти. Берлин эса, ўзлари учун нима қимматроқ: миллий ғурур, Россия гази, Навальний арвоҳи ёки Америка президенти олдида чиройли бўйсуниш. Ушбу ишлар фонида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Жозеп Боррелнинг Россияга ташрифи - бир талай можароларга сабаб бўлди.
Несанкционированная акция в поддержку кандидатов в депутаты Мосгордумы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2021
Сиёсат
Россия ТИВ АҚШнинг ноқонуний митинглар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди
Европанинг энг катта ёки энг оммавий амалдори бўлмаган Боррел Москвага уюштирган ташрифидан сўнг, бир неча баланд овозли ва ёқимсиз баёнотлар билан чиқди. Унинг айтишича Россия "унинг кутганидек бўлиб чиқмаганини" ва "замонавий демократик давлатга айланмаганини" эълон қилди. Шу билан бирга ЕИ вакили 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ ТИВ кенгашида Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини маълум қилди.
Европалик амалдор хафа бўлишининг асосий сабаби - унга Навальний билан учрашишга рухсат беришмагани ва унинг талабига кўра мухолифатчини озодликка чиқаришмагани экан.
Боррел хулосасига кўра, Россия ЕИ билан муносабатларни тиклашдан манфаатдор эмас.
Кремль Европа амалдорининг ушбу чиқишларига тезкор ва кескин жавоб қайтарди. "Биздаги маълумотларга кўра, Москвада бўлиб ўтган музокаралар юқорида қайд этилган битта мавзудан кўра анча бой бўлган", - деди россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Боррелнинг бундай баёнот билан чиқиши тушунарли, чунки унинг Москвага ташрифини мутлақ муваффақиятсиз, деб аташ мумкин. Навальнийдан фойдаланиб Москвага босим ўтказишга бўлган уриниш - натижасиз бўлди.
Главное здание Совета Европы в Страсбурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Сиёсат
Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди
Россия раҳбарияти, европалик амалдор талабларига қулоқ ҳам тутиб ўтирмади. Шу биан бирга Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ЕИ ишончли ҳамкор эмаслигини очиқчасига Боррелнинг юзига айтди.
Бунга жавобан ЕИ Навальний жамоасини қўллаб-қувватлайди ва бошқа шу каби қуруқ ваҳимали гаплан жаранглади.
Уйига қайтган Боррел қаттиқ исканжага олинди. Бир томондан уни Европарламентаги радикаллар уни сиқувга олган бўлса, иккинчи томондан Россия билан қарама-қаршиликдан чарчаган жиддий Европа сиёсатчилари бўлди. Шу ўринда Герхард Шредер, Франк-Вальтер Штайнмайер ва Хайко Маасанинг фикрини келтириб ўтиш керак. Уларнинг барчаси Москванинг жаҳлини чиқариш геосиёсий катастрофага олиб келиши мумкинлигини таъкидлашди.
Маълумки, сиёсат - бу иқтисоднинг давоми ҳисобланади. Боррелнинг Москвага ташрифини айнан ана шу нуқтаи назардан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Навальний иши каби, европалик амалдорнинг ташрифининг мазмуни ҳам "Шимолий оқим-2" атрофидаги халқаро можаронинг давомидир.
Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" - бу Россиядан Германия томонга Болтиқ денгизи орқали қурилаётган, узунлиги 1234 км бўлган (иккита қувурнинг узунлиги 2468 км) газ қувури бўлиб, у "Шимолий оқим"нинг кенгайтирилиши ҳисобланади. Янги газ қувури Германия, Дания, Россия, Финляндия ва Швеция ҳудудий сувлари орқали ўтади. "Шимолий оқим-2"нинг Россия ҳудудий сувларидан ўтган қисми - 118, Финляндия — 374, Швеция — 510 км, Дания — 147 км ва Германия — 85 километрни ташкил қилади.
Сотрудник полиции на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Сиёсат
Россия уч нафар европа дипломатларини акцияларда иштироки учун давлатдан чиқариб юборди
Ушбу лойиҳани тўхтатишга бир неча бор уринишлар бўлган бўлсада, ҳозир у якуний босқичга кирган. Бу эса океан ортига жудаям маъқул келмаяпти. Улар шунчалик хавотирга тушган-ки, ҳатто 2020 йилги давлат бюджетига Россия энергетика секторги қарши санкциялар киритиш ҳам ҳисобга олинган. Асосий зарба албатта - "Шимолий оқим-2"га қарши қаратилган эди. Санкциялар остига ШО-2 билан боғлиқ барча қурилиш кемалари ва ҳатто суғурталар ва сертификатлаш компаниялари ҳам киритилган эди.
АҚШнинг ушбу ҳаракатлари Европада қўллаб-қувватланмади. Айниқса лойиҳанинг асосий бенефициари - Германия томонидан. 2020 йилнинг 11 январ куни, АҚШ санкциялари кучга киришидан бир неча кун олдин, Москвада Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, Германия канцлери Ангела Меркель "Берлин Шимолй оқим-2га қарши санкцияларни тан олмайди ва лойиҳани "тўғри" ва "тижорат мақсадида" қурилаётганини тан олади ва уни қуриб битказиш керак деб ҳисоблайди", - деган эди.
Немислар АҚШ томонидан ўтказилаётган босим бу Евроап газ бозори учун ташқи иқтисодий воситалар билан олиб борилаётган кураш эканини яхши тушунишади. АҚШ Россиянинг Европа га бозоридан сиқиб чиқариб ўрнига ўзининг суюлтирилган табиий газини етказиб беришни орзу қилади. Бундай газ Европа учун қимматроқ бўлишини ҳамма билса-да, лекин америкаликлар шундан йўл билан гўёки Европани "Кремль шантажидан" озод қилишмоқчи. Шу билан бирга улар Россия ичида "демократик қадриятларни ҳимоя қилшмоқчи".
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Дунёда
Навальний ва унинг ёрдамчилари мухолифат эмас - Захарова
АҚШ қандай шантаж ҳақида гапираётгани тушуниб бўлмайди, чунки "Газпром" ғарбдаги ҳамкорлари олдида ўз мажбуриятларини аъло даражада бажармоқда: ҳаммаси ўз вақтида ва бозор иқтисодининг барча қонунларига асосан.
Океан ортидаги ҳамкорларнинг Берлинга босим ўтказишга ҳарчанд уринишига қарамасдан ўтган йил давомида Германия нуқтаи назарида ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмади. Германиянинг юқори лавозимдаги амалдорлари ушбу лойиҳани иқтисодий деб аташди ва унги сиёсатни боғлашдан воз кечишди.
Лекин ўтган куз мавсумидан бошлаб Россияга ҳужумлар янги куч билан авж олди. Санкциялар иш бермагач, оғир артиллерия кучга кирди. Ана шу артиллериянинг снарядларидан бири - бу Навальний иши, иккинчиси эса- Боррелнинг Москвага ташрифи бўлди.
Ушбу ташрифни АҚШнинг Россия имкониятларини ва ривожланишини чеклаб туришга қаратилган ҳаракатлари қаторида қабул қилиш керак. Европада Америка манфаатларининг лоббистлари бўлган кўп сонли йирик сиёсатчилар бор.
Улар орасида Россияни мажбурлаш ва уни турли соҳаларда ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бўйин эгдиришга мажбурлашга мойил бўлган амалдорлар ҳам бор. Алексей Навальний воқеаси европалик бюрократлар учун Россия билан савдолашиш ва босим ўтказиш қўл келувчи "қулай восита" бўлди.
Женщина под зонтом рядом с флагом ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Аналитика
Европа Россия билан алоқаларни боши берк кўчага олиб кирди. Аммо ўзи ҳам бундан хурсандмас
Ана шундай очиқ ва безбетлик билан қилинган синов ташрифига, Москва лўнда ва кескин жавоб қайтарди. Навальний билан бўлаётган ҳамма воқеа - бу Россиянинг ички ишидир ва бо борада босим ўтказишни Москва қабул қилмайди. Умуман олганда, бунга газ шартномаларининг нима алоқаси бор? Айтмоқчи, сизнинг дипломатларингиз бироз ҳаддидан ошмоқда. Улардан уч нафари "персона нон-грата" деб эълон қилинган. Хўш, ўйинни яна давом эттирамизми, ёки жиддий суҳбатга ўтамизми?
Европалик амалдор жиддий суҳбатга тайёр эмас экан.
Лекин ушбу ташриф яна бир бир "ит ҳураверади карвон ўтаверади" мақолини яна бир бор тасдиқлади. Яқинда газ қувурининг Даниядан ўтган қисми қачон якунланиши маълум бўлди. Дания денгизчилари бошқармаси маълумотига кўра, Дания сувларида январда қурилиши бошланган "Шимолий оқим-2" Апрел ойида якунланади.
Бундестагда эса Германия ТИВ раҳбари Ҳайко Маас, Россиядан норози бўлган депутатларга, ушбу лойиҳадан воз кечин Германия учун геостратегик катастрофа бўлишини тушунтирди. "Шундай давлатлар борки, улар биздан газ қувури қурилишини тўхтатишни талаб қилиш билан бир вақтда, ўзлари Россиядан нефт импорти ҳажмини оширмоқда", - деди у. Лойиҳа амалга ошишига ФРГ вице-канцлери Олаф Шольц ва Австрия канцери Себастьян Курц ишонч билдиришди.
Шундай қилиб, Боррелнинг Москвага ташрифи Европада русофобиянинг янги тўлқинини бошловчи "тепки"га айланмади. Лекин эркин нафас олишга ҳали эрта - бу бор-йўғи "жанг билан разведка" қилиш эди. Ҳақиқий ҳужум энди бошланиши мумкин.
22 феврал куни бўлиб ўтадиган ЕИ ТИВ раҳбарлари учрашувида Москвани ҳамма нарсада айблашга уриниш бўлади, ва эришилган келишувлар мартда бўлиб ўтадиган саммитда мустаҳкамланади. Бундай вазиятда фақатгина Кремльнинг кескин позицияси ғарблик "ҳамкорларни" вазиятга жиддий қарашга мажбур қилиши мумкин.
Лавров назвал ситуацию с Навальным инсценировкой со стороны Запада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Дунёда
Тинчлик истасанг - урушга тайёр бўл: Россия ЕИ билан алоқаларни узишга тайёр - Лавров
Ғарб ва Шарқ орасида вазиятнин янада кескинлаштириши, геосиёсий ландшафтни ўзгартириб юбориши ва охир оқибат Европа учун аянчли тугаши мумкин. Бу ҳақида ўтган ҳафтада бир неча етакчи немис сиёсатчилари ҳам огоҳлантиришган эди. Россия ва Европа муносабатлари анча вақтдан буён бунчалик паст даражада бўлмаган эди.
Муаммонинг негизи шундаки, ҳеч қайси олий мартабали амалдор жуғрофия ва иқтисод қонунларини бекор қила олмайди. Россия ва Европа ҳар доим қўшни бўлади ва шу сабабли ҳам иқтисодий муносабатларни осонгина узиб ташлашнинг иложи йўқ. Ҳатто энг ашаддий "совуқ уруш" йилларида ҳам бундай бўлмаган. Албатта сиёсат иқтисодга таъсир қилади, лекин ёш боладек "бувимга аччиқ қилиб қулоғимни музлатиб оламан" дейиш - жиддий сиёсатчилар ва давлатларга тўғри келмайди. Навальный иштирокидаги сирли спектаклга келсак, Россияни бундай "арзон гаровга" сотиб олиб бўлмайди. Москва ўз ҳаракатлари билан буни яққол намойиш қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала